O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Самарқанд туманидаги сайловчилар билан учрашди

26.03.2021, 19:20

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Самарқанд туманидаги сайловчилар билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Абдулла Асланов Самарқанд туманидаги сайловчилар билан учрашди.

Мулоқот чоғида давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатидан келиб чиқадиган вазифалар бўйича аҳоли вакиллари билан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борди.

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Абдулла Асланов шу куни аҳолининг муаммоларини ўрганиш давомида тумандаги 26-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, ўқувчиларни спортга жалб этиш, уларни спортга қизиқтириш мақсадида шарт-шароитларни ўрганди.

Тадбир давомида O‘zLiDeP фракцияси аъзоси А.Асланов «Беш муҳим ташаббус» доирасида спорт мусобақасида қатнашиб ғолиб спортчиларга O‘zLiDePнинг эсталик совғаларини топширди.

Сайёр қабулда ўнлаб фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди. Шунингдек, 11 нафар мурожаатчига мурожаатлари бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди. 8 нафар фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилишига келишилди. 3 нафар фуқаронинг мурожаати шу ернинг ўзида ҳал этилди. Бундан ташқари, фуқароларни иш билан таъминлаш юзасидан қилган мурожаатларига депутат ўз ташаббусини билдирди.

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси учрашув давомида беморлар, қариялар ҳолидан хабар олиб, уларнинг муаммоларини тинглади.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    575
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+