Янги Ўзбекистон ёшлари – янги ренессанс драйверлари
27.03.2021, 12:50
OʻzLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрами муносабати билан “Янги Ўзбекистон ёшлари – янги ренессанс драйверлари” мавзусида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил қилинди.
Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 17 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан жойларда кенг кўламли тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.
Мулоқотда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” деган эзгу ғоя асосида ёшларни бирлаштириш, уларни миллий ғояга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда сўнгги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар муҳокама қилинди.
– Айни пайтда мамлакатимиздаги ўзгариш ва янгиланишлар ҳамда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни эртамиз келажаги бўлган ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш асосий мақсадимиз, – дейди Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги OʻzLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Зулфия Сейтниязова. – Юртимиздаги ислоҳотларга нисбатан талаба ёшларнинг дахлдорлик туйғусини кучайтириб, улар тафаккурида янгича ташаббус ва ғояларни шакллантириш, жадал ривожланиб бораётган бугунги тараққиёт асри ёшлардан замонавий билимларни пухта эгаллашни талаб этади.
Тадбирда, шунингдек, нафақат пухта билимга эга бўлган, балки доимий равишда ўз устида ишлайдиган юқори малакали мутахассисларни тайёрлашда барча бирдек масъул эканлиги қайд этилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларнинг бизнесга қизиқиши янада ортмоқда
24.04.2024, 17:07
-
Талаба-ёшларнинг партия лойиҳаларига қизиқиши ортмоқда
09.04.2024, 19:17
-
Нукуслик ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
31.03.2024, 09:59
-
Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
16.03.2024, 14:43
-
Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди
07.03.2024, 10:48
Фикрингизни қолдиринг