Депутат “Аёллар”, “Ёшлар”, “Темир дафтар”даги сайловчилари ҳолидан хабар олди

27.03.2021, 13:25

Депутат “Аёллар”, “Ёшлар”, “Темир дафтар”даги сайловчилари ҳолидан хабар олди

Пистамозор маҳалласи халқ депутатлари  вилоят кенгаши депутати Хуршидахон Халилова сайланган 59-“Ҳоқон” сайлов округида жойлашган. Маҳалладаги жами 2961 нафар аҳолининг халқ ноибига ишончи юксак. Негаки, депутат ва сайловчи ўртасидаги доимий алоқа, дарду қувончга елкадошлик, ҳамфикрлилик чинакам самимий муносабатга асос бўлаётир.

Халқ ноибининг навбатдаги йўқлови “Маҳаллаларда миллий қадриятларни мустаҳкамлаш” ҳафталиги доирасида учрашувлар ташкил этилди. Хуршидахон Халилова ўрганиш ишлари аввалида маҳалладаги “Аёллар ”, “Ёшлар” ва “Темир дафтар”даги аҳоли вакилларининг яшаш шароитлари, берилаётган амалий кўмаклар билан яқиндан танишди ва дилдан суҳбатлашди.

-Айни кунда “Аёллар дафтари”га рўйхатга олинган 51 нафар хотин-қизнинг ҳамда “Ёшлар дафтари”даги 11 нафар йигит-қизнинг бандлигини таъминлаш, оиласи даромадларини оширишга кўмаклашиш масалаларида депутат билан ҳамкорликда тизимли ишларни амалга оширяпмиз, - дейди МФЙ раиси Фахриддин Юлдашев. – Масалан, Мухтарам Қорабоева айни вақтда “Аёллар дафтари”дан чиқарилиш арафасида. Турмуш ўртоғи 9 йил илгари вафот этиб, 2 фарзанди билан ёлғиз қолган аёлнинг яшаш хонадонидаги томорқасига субсидия асосида 1 сотихли иссиқхона қуриб берилди. Аллақачон бодринг етиштиришни йўлга қўйган фуқаронинг бугун ҳам оиласига даромад киряпти, ҳам бандлиги таъминланяпти.

Бундай хайрли ишларни кўплаб келтириш мумкин. Хусусан, “Темир дафтар”га рўйхатга олинган 19 нафар маҳалла вакилининг 14 нафари бугунга келиб рўйхатдан чиқарилди. Уларнинг бири чорвачиликни, бири паррандачиликни, яна бири касаначиликни йўлга қўйган, бошқалари иссиқхона фаолияти билан шуғулланяпти. Айни пайда қолган беш нафар фуқаронинг бандлиги борасида ҳам режали иш амалга ошириляпти.

Абдулҳай Ғаффоров “Темир дафтар”да рўйхатда туради. Депутат унинг муаммосини тинглаб, амалий кўмак беришга шошилди. Фуқаронинг саломатлиги безовта қилади. Шу куннинг ўзида халқ ноиби кўмаги билан А.Ғаффоров туман тиббиёт бирлашмасига юборилиб, чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди ҳамда тегишли тиббий ёрдам кўрсатилди.

Ҳафталик доирасидаги депутатнинг ўрганиш ва амалий кўмаклашиш тадбирлари давом этмоқда.

Зилола РАҲМОНОВА,

O'zLiDeP Андижон вилоят кенгаши

матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    575
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+