“Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га кирган фуқароларга 162 миллион сўмлик дори-дармонлар тарқатилди

27.03.2021, 13:28

“Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га кирган фуқароларга 162 миллион сўмлик дори-дармонлар тарқатилди

O‘zLiDeP Бухоро вилоят ва шаҳар Кенгашлари “Аёллар қаноти”, партиянинг Бухоро шаҳар Кенгаши ва шаҳар Кенгаши раиси, депутат Жонибек Матниёзовнинг ташаббуси билан “Соғлом авлод учун” Халқаро хайрия жамоат фонди Бухоро вилоят ҳудудий филиали, Бухоро тиббиёт институти ички касалликлар ва тиббий радиалогия ва онкология кафедралари, БухДУнинг иқтисод кафедраси, Саломатлик маскани бошланғич партия ташкилоти  ҳамкорлигида “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Мазкур тадбирда 162 миллион сўмлик, 16 турдаги дори-дармонлар тарқатилди. Шунингдек, ўттизга яқин врачлар хизматидан фойдаланилди. БухДУнинг иқтисод кафедраси ўқитувчиси Муқаддас Турдиева тадбиркорликни йўлга қўйиш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. Шунингдек, оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, хотин-қизларнинг тиббий саводхонлигини ошириш, уларни ўз вақтида тиббий кўриклардан ўтказишга жалб қилиш масалаларида Бухоро тиббиёт институти ички касалликлар ва тиббий радиалогия ва онкология кафедраси ўқитувчиси Жасурбек Жонибеков фикр-мулоҳазаларини билдирди. Яна бир қатор тиббиёт ходимлари ўз мутахассисликлари бўйича тиббий кўрикка келган аёлларда учраган касалликларни бартараф этиш юзасидан тавсияларини айтиб, уларни соғликларига бефарқ бўлмасликка даъват этдилар.

Тиббий кўрик давомида депутат Жонибек Матниёзов ўз сайлов округи ҳудудидаги Улуғбек, Кўкалдош, А. Навоий, Ёшлик МФЙларидаги 103 нафар “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га кирган аёлларни шифокорлар кўригидан ўтиши ва уларга бепул дори-дармонлар тарқатилишига ўз ҳиссасини қўшди.

Мазкур хайрли ишдан мамнун бўлган аёллар партия фаоллари ва депутатга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар. Бундан ташқари, уларнинг кўпчилиги партия сафига қабул қилинди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1153
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+