Қарши шаҳрида бозор раҳбари ва аҳоли ўртасида нега тортишув юзага келди?

27.03.2021, 13:29

Қарши шаҳрида бозор раҳбари  ва аҳоли ўртасида нега тортишув юзага келди?

Қарши шаҳридаги “Чақар” маҳаллла фуқаролар йиғини раиси Норгул Мустафақулова Қарши шаҳар Кенгаши депутати Арзиқул Шеровга хат билан мурожаат қилиб, маҳалладаги “Саноат Акмал-Асси” масъулияти чекланган жамиятига қарашли бозор раҳбари ва аҳоли ўртасида тортишув юзага келганини, муаммони ҳал этишда депутатлар иштироки зарурлигини сўраган.

Депутат А. Шеров маҳаллага бориб, муаммони ўрганар экан,  тортишувга сабаб бўлаётган “Кулол” ва “Бунёдкор”  кўчалари туташган чорраҳа анчайин торайиб қолганини, унинг устига “Саноат Акмал-Асси” МЧЖ раҳбари Анвар Алиқулов бозор ҳудудини яна кўча томонга бир неча метр узайтиришини айтди. Албатта, бунинг учун А. Алиқулов Шаҳар ҳокимининг қарорини ҳамда смета лойиҳаларини ҳам кўрсатди. Қарши шаҳар ҳоким қарорига ишониш керакми ёки маҳалла аҳлининг фикрларигами, деган савол туғилиши табиий.

А. Алиқулов эса “Бунёдкор” кўчаси 1-уйда яшовчи  Камол Жумаев қурган новвойхона бир неча метр йўлга чиқиб кетганини айтиб, йўлни торайишига улар сабабчи эканини рўкач қилмоқда. Аммо А. Алиқулов тадбиркор сифатида бу бинони аниқ лойиҳа асосида Қарши шаҳар ҳокими қарорига биноан 2018 йилда қурганини айтмоқда.

-Тадбиркор ва  аҳоли ўртасида келиб чиққан бу тортишувлар 2010 йилдан буён давом этмоқда,- дейди Қарши шаҳридаги “Чақар” МФЙ раиси Норгул  Мустафақулова. – Йил ўтгани сайин “Кулол” ва “Бунёдкор” кўчалари туташган чорроҳа торайиб бормоқда. Бу кетишда кўча буткул ёпилиб қолиши тайин. Бундан албатта, аҳоли жабр кўради. Шаҳарнинг бош режасида кўчага қанча жой қолдирилган бўлса, шуни қолдириб, қўшимча қурилган иншоотларни бузиш керак, деб ҳисоблайман.  Ана шундагина бу тортишув ва келишмовчиликларга барҳам берилади. Мен бу борада Қарши шаҳар Кенгаши депутатидан кўмак сўрадим, имкон бўлса, масалани шаҳар Кенгаши сессиясига олиб чиқиш лозим.

Депутат А. Шеровнинг айтишига қараганда, Қарши шаҳар ҳокимининг турли йилларда қабул қилинган қарорларини қонунга мос ёки зид эканини Қарши шаҳар Кенгаши депутатлари чуқур ўрганиб, ўз хулосаларини беришлари лозим. Бунда албатта, ер ажратиш бўйича тузилган комиссия фаолиятига ҳам қонуний баҳо берилиши керак.

  O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

 

  • Кўрилди
    485
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+