Миришкорлик хотин-қизлар ўзаро беллашдилар

27.03.2021, 13:32

Миришкорлик хотин-қизлар ўзаро беллашдилар

Воҳанинг энг олис ҳудуди ҳисобланган Миришкор туманида хотин-қизларни оммавий спорт мусобақаларига жалб қилиш борасида  O‘zLiDeP Миришкор туман Кенгаши бир қатор жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Яқинда партия фаоллари томонидан туман агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши билан ҳамкорликда “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида хотин-қизлар ўртасида спортнинг волейбол, енгил атлетика, стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақал ташкил қилинди. Унда “Обод”, “Ободон”, “Қумбанги”,”Айзабод” ва “Миробод” МФЙ ҳудудидан келган хотин-қизлар ўзаро беллашишди. Унда шахмат бўйича Ҳулкар Тойлоқова, стол теннисида Ойдин Кароматова, волейболда “Қумбанги” МФЙ аёллари, шашкада Гулноза Туропова ғолибликни эгалладилар.

Ғолиб совриндорлар партиянинг диплом ва эсдалик совғалари  билан тақдирланди.

  O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    426
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+