“Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқот форуми”да пахтаобдлик тадбиркорларнинг муаммоларига ечим топилдими?

27.03.2021, 13:35

“Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқот форуми”да пахтаобдлик тадбиркорларнинг муаммоларига ечим топилдими?

Мухайё Маматқулова Пахтаобод тумани, Араб қишлоғи, “Маданият” маҳалласида истиқомат қилади. Хусусий тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар фуқарони бефарқ қолдирмайди. Болалигидан тадбиркорликка бўлган иштиёқи улғайгани сари аниқ мақсадга айлангани ҳам шундан. Туманда хусусий тиббиётга эҳтиёж юқори. Шу сабабдан ҳам М.Маматқулова эзгу тадбирга қўл урди. Яшиш ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар мактабига тегишли бўш турган фойдаланилмай турган бинони Туркиялик хамкорлар билан хамкорликда замонавий тиббиёт клиникаси ташкил этиш учун мўлжаллади. Бизнес лойиҳа тайёрланиши узоққа чўзилмади. Биргина бинони расмийлаштириш иши қолди, холос. Етарли маблағ бор, лойиҳа тайёр, ҳужжатлар бор, аммо биргина бинонинг расмийлаштириши маслаласи тадбиркорни қийнаб юборди. Сарсонгарчиликлардан чарчаган М.Маматқулова O’zLiDeP Пахтаобод туман Кенгаши томонидан ташкил этилган “Тадбиркорлар ва депутатлар мулоқот форуми”га келиб адашмаганини ҳис қилди. Замонавий клиника бунёд этишдаги мавжуд муаммо юзасидан тадбиркорга туман адлия бўлими мутасаддиси кўмакка келди. Мўлжалланаётган мазкур бинони расмийлаштиришда амалий ёрдам берилиши белгиланди.

Ёлгизбог маҳалласидан форумда иштирок этаётган Боходиржон  Назиров ўзи яшаб турган уйда пайпок ишлаб чиқариш мақсадида кичик цеҳ ташкил қилмоқчи. Бизнес лойиҳаси тайёр. Фарзандининг номидаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш имконини берувчи сертификат фаолиятни олиб боришда мавжуд тўсиқларни бир қадар бартараф этади. Бироқ муаммо маблағ масласига келганда, фуқаронинг бош қотди. Ўзининг йиққан-терганлари фаолиятнинг бир томонини ёпса, иккинчи томони очиқ қолаётгани ёмон-да. Форумда мазкур муаммо юзасидан партия туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан амалий кўмак берилиши белгиланди. Кредит олиниши учун зарурий ҳужжатлар тайёрланиб, тижорат банкининг туман филиалига тақдим этилди.

O`zLiDeP Пахтаобод  туман Кенгаши томонидан “Мустақиллик – тадбиркорга имконият!” шиори остида ўтказилган ушбу форумда иштирок этган тадбиркорлар, тадбиркорлик қилиш истагини билдирган ёшлар туман мутасадди ташкилотлари масъуллари ҳамда депутатлардан ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар.

Ферузахон МИРЗАРАҲИМОВА,

O’zLiDeP Пахтаобод туман Кенгаши

аппарат раҳбари

 

  • Кўрилди
    486
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+