Пойтахтлик педагоглар ва аҳоли учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди

27.03.2021, 13:44

Пойтахтлик педагоглар ва аҳоли учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши, “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Аёлар саломатлиги репродуктив саломатлигини мустаҳкамловчи омиллар” мавзусида тиббий кўрик ташкил этилди.

Партия ташаббуси билан ўтказиб келинаётган бу каби тадбирлар оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишда ўзининг ижобий самараларини беради, сабаби тиббий кўрикда нафақат педагог ходимлар қамраб олинди балки ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли қатлами, аёллар кенг иштирок этди.

Бундан кўзланган асосий мақсад  хотин-қизларда касалликларни эрта аниқлаш, уларни олдини олишдир. Эрта аниқланган касалликни эса даволаш осон кечади.

Тадбир сўнгида бир гуруҳ аёллар партия сафига қабул қилинди. Уларга партия гувоҳномалари топширилди.

  • Кўрилди
    502
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+