“Обод қишлоқ” дастури – юрт фаровонлиги омили

27.03.2021, 13:45

“Обод қишлоқ” дастури – юрт фаровонлиги омили

Президентимиз томонидан барча соҳа ва тармоқларда олиб борилаётган улкан ислоҳотлардан кўзланган мақсад халқимизнинг ҳаётий талаб ва эҳтиёжларини таъминлаш, одамларимизни ҳаётдан рози қилишдан иборатдир. Бу эзгу ният ва мақсадлар йўлида амалга оширилаётган салмоқли ишлар кўлами кундан-кунга янада ортиб, янги маъно ва мазмун билан бойиб бормоқда.

 Юртбошимиз ташаббуси билан ҳаётга жорий этилган “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари қишлоқларимиз, айниқса, чекка ҳудудларда яшаётган миллионлаб юртдошларимиз ҳаётида чин маънода янги саҳифа очмоқда.

Куни-кеча Президенти раислигида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида жорий йилда амалга ошириладиган ишлар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларни янада фаровон манзилга айлантириш борасида муҳим вазифалар белгиланди.

Жумладан, эндиликда, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига қайси маҳалла ёки қишлоқ киришини маҳаллий кенгашлар белгилайди. Туман ва шаҳар ҳокимининг иқтисод, қурилиш ва маҳалла масалалари бўйича ўринбосарлари зарур маблағлар ва амалга ошириладиган ишларни аниқ ҳисоб-китоб қилиб, маҳалла раиси билан бирга, ҳудудий кенгашларда ҳимоя қилади. Маҳаллий кенгашлар ҳар бир маҳалла кесимида ижтимоий соҳа, ичимлик суви, йўл-транспорт ва инфратузилма объектлари манзилли дастурини тасдиқлайди. Қурилиш вазирлиги ҳокимликлар билан бирга уларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга масъул бўлади.

Бу вазифалар эса, албатта, маҳаллий Кенгаш депутатлари зиммасига ҳам катта масъулият юклайди. Муҳтарам Юртбошимиз бошчигидаги улкан бунёдкорлик ишлари юртдоларимизнинг ўз ҳаётидан мамнун бўлиб, ўтказаётган ҳар бир кунига шукроналик келтиришга, фарзандлари бахту иқболини обод ва фаровон масканда кўришларига хизмат қилиши билан ҳам янада аҳамиятлидир. Ана шу йўлди биз, депутатлар ҳам ваколатимиз доирасида бор билим ва салоҳиятимизни ишга солиб, юртимизнинг янада чирой очиши, равнақ топишига ўз ҳиссамизни қўшамиз.

Раҳматулло Камолов,

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари Фарғона

вилояти Кенгаши депутати.

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    685
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+