“Депутатлар ва тадбиркорлар” мулоқот форуми Ҳазорасп ва Қўшкўпир туманларида ташкил этилди

27.03.2021, 13:47

“Депутатлар ва тадбиркорлар” мулоқот форуми Ҳазорасп ва Қўшкўпир туманларида ташкил этилди

Форумда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туман Халқ қабулхонаси, Давлат хизматлари маркази туман бўлими, туман Давлат солиқ инспекцияси, Ёшлар ишлари агентлиги  туман бўлими, Савдо-саноат палатаси туман  бўлими, “Агробанк” Хазорасп филиали, Туман ер ресурслари кадастри, Туман архитектура ва қурилиш бўлими, Ҳазорасп туман Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, депутатлар, тадбиркорлар ва партия фаоллари ўзаро фикр алмашдилар.

Форумда тадбиркорлар, кичик бизнес вакиллари, оилавий тадбиркорлар, тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ёшлар ва аёллар ўз муаммо ва таклифлари билан мурожаат қилишди.

“Зарра текстил” МЧЖ раҳбари Зайнура Кенжаева ҳам тикувчилик фаолиятини кенгайтириш мақсадида ер сўраб мурожаат қилди. Ҳазорасп туман Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бош мутахассиси У.Яхшибоев тумандаги кичик саноат зонасидан аукцион орқали ер ажратилишини маълум қилди.

Кенжаева Хаважон кредит масаласида, Рўзибоева Садоқат ошхона ва дўкон очиш мақсадида кредит олиш масаласида, Саидова Бикажон Давлат шерикчилик асосида Мактабгача таълим ташкилоти учун кредит олишда қийинчиликка дуч келаётганини билдирди.  

Форум доирасида айрим муаммолар жойида ҳал қилинган бўлса, қолганларни тегишли ҳамкор ташкилотларга депутатлик сўровномалар юбориш орқали кўриб чиқилишини ва назоратга олинишга келишиб олинди.

Қўшкўпир туманида ташкил этилган мулоқот форумида  мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишига тўсқинлик қилаётган тадбиркорлик фаолияти эркинлигини чеклаётган бир қатор муаммоларни доимий равишда ўрганиб бориш ҳамда уларни бартараф этишга аҳамият қаратилди.

Тадбиркорлар томонидан бир қанча муаммо ва таклифлар ҳамда мурожатлари тингланди. Тадбиркор Раҳимберганов Дилмурод ўз укаси билан бошлаган “Оскар Мебел” ва  “Незоғоз” томарқа хизмати МЧЖ фаолиятини кенгайтиришда доимий бинога эга бўлишда ёрдам сўраб мурожаат қилди. Мулоқотда имтиёзли кредит, лизинг, гаров ва кафиллик каби кўплаб масалаларга ҳамкор ташкилотлар томонидан асосли маълумотлар берилди.

Умид Нурметов,

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    589
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+