O’zLiDeP депутати кўмаги билан 65 нафар ёшларга 10 сотихдан ер ажратиб берилди

29.03.2021, 17:30

O’zLiDeP депутати кўмаги билан 65 нафар ёшларга 10 сотихдан ер ажратиб берилди

O’zLiDeP Асака туман Кенгаши Ёшлар қаноти гуруҳи ташаббуси билан ҳудуддаги "Обод турмуш орзуси"фермер хўжалигида “Ёшлар фермерлигида таянчмиз” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди. “Мустақиллик ёшлар учун юксак имконият” шиори остида ўтказилган мазкур тадбирда тумандаги “Дўрмон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизларнинг муаммоларига ечим топилди. Ёшлар билан самимий суҳбатлашган партия туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари улар қизиққан тадбиркорликнинг турли йўналишлари бўйича амалик кўмаклар бердилар.

С.Мавлонов тумандаги касб-ҳунар коллежини тамомлаганига уч йилдан ортди. Оиласи “Темир дафтар”га рўйхатга олинган. Йигит маҳалладаги мавсумий ишлар билан шуғулланиб, топганига рўзғор тебратади. Ёлғиз онаси ва синглисининг парвариши унинг зиммасида. Партия томонидан ташкил этилган ушбу тадбир С.Мавлонов сингари ёшларга имконият эшикларини очди.

-Мазкур фермер хўжалигидан ажратилган ўн сотихдан ер майдонлари деҳқончилик қилиб даромад топишимизга кўмаклашади, - дейди у. – Бу билан бандлик масаласидаги муаммоимиз ҳам бартараф этилганидан хурсандмиз.

Тадбир давомида “Ёшлар дафтари”га рўйхатга олинган 65 нафар ёшларга 10 сотихдан ер  майдонлари ажратиб берилди.

Муқаддамхон Ибрагимова,

O’zLiDeP Асака туман Кенгаши

 ижрочи котиби

  • Кўрилди
    383
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+