Депутатлар мулоқоти: Когонлик тадбиркорлар кредит олган лекин муаммога дуч келмоқда

29.03.2021, 18:43

Депутатлар мулоқоти: Когонлик тадбиркорлар кредит олган лекин муаммога дуч келмоқда

Когон шаҳар ҳокимлигида O‘zLiDeP Бухоро вилояти Кенгаши Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими томонидан маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳларининг жойларда аҳоли бандлигини таъминлаш, бизнес субъектларининг фаолиятини тиклашга кўмаклашиш, инвестицион лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишдаги муаммолар ва бошқа шу соҳага оид масалалар юзасидан “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми  бўлиб ўтди.

Форумда қонунчиликда тадбиркорлар учун ажратилган имтиёзлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, мисоллар билан ана шу имкониятлардан унумли фойдаланиш кераклигини таъкидладилар. 

Тадбирда тадбиркорлар, кичик бизнес вакиллари, оилавий тадбиркорлар, ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган ёшлар ва аёллар турли муаммолар билан тўғридан-тўғри мурожаат этишди. Мурожаатларнинг асосий қисмини банкдан кредит ажратиш ва ер масалалари ташкил этди.

Айниқса, Шаҳриёр Субҳонов, Ҳамза Ҳамидов, Адиз Холов, Ситора Болтаева ва Феруз Ражабов сингари ёшлар ҳамда аёллар банкдан имтиёзли кредит олиб, тадбиркорликни бошлашлари йўлида учраётган муаммоларни айтишди. Уларга тегишли мутасаддилар томонидан йўл-йўриқлар кўрсатилди. Мазкур муаммоларнинг қонун доирасида ижобий ҳал қилиниши депутатлар томонидан назоратга олинди.

O‘zLiDeP Бухоро вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    377
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+