Когонда 10 нафар ёшлар оталиққа олиниб, олийгоҳда ўқишига ва ишга жойлашишда кўмаклашилди

29.03.2021, 19:10

Когонда 10 нафар ёшлар оталиққа олиниб, олийгоҳда ўқишига ва ишга жойлашишда кўмаклашилди

Қоровулбозор туманидаги касб-ҳунар мактабида O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан партиянинг туман Кенгаши, ёшлар ишлари агентлиги ва давлат солиқ инспекцияси ҳамкорлигида ёшларни тадбиркорликка йўналтиришга қаратилган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Бугунги кунда ёшлар тадбиркорлигини бошлаши учун уларга қандай имтиёзлар борлиги борасида маълумотлар берилди.

Таъкидландики, туман аҳолисининг қарийб 53 фоизи ёки 9725 нафарини ёшлар ташкил этмоқда. Тумандаги  5 нафар иқтидорли ёшлар 2020-2021 ўқув йилидан маданият ва санъат олийгоҳларига ўқишга қабул қилинди ҳамда уларнинг 39 млн.сўм контрак тўловлари маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган маблағлари ҳисобидан тўлаб берилди.

Тумандаги иқтидорли, бироқ ижтимоий-иқтисодий шароити оғир бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 10 нафар ёшлар оталиққа олиниб, уларни ҳаётда ўз ўрнини топишлари ва олийгоҳларда ўқишларига ёрдамлашиш ҳамда ишга жойлаштириш тизими йўлга қўйилди.

Бугунги кун ҳолатида “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ёшларнинг 354 нафарини бандлиги таъминланди, 17 нафари касб-ҳунарга ўқитилмоқда, 50 нафар ёшларга кредитлар ажратилди,  92 нафар ёшларга эса ер ажратиб берилди.

“Ёшлар дастурлари” доирасида 390 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди. Шундан, 113 нафари ишга жойлаштирилди, 29 нафарига субсидия ажратилди, 45 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 44 нафари “1+1” дастури доирасида тадбиркор ва ҳунармандларга бириктирилди, 17 нафари тадбиркорликка ўқитилиб сертификат берилди, 50 нафарига имтиёзли кредит ажратилди,  92 нафарига ер майдонлари ажратилди.

Спорт йўналишида 31 та тўгарак ташкил этилиб, 1140 нафар ёшлар қамраб олинди. 741 дона 420 млн сўмлик инвентар ва жиҳозлари олиб берилди. Китобхонлик йўналишида 10 та тўрагак ташкил этилиб, 2362 нафар ёшлар қамраб олинди. 375 номдаги бадиий ва илмий китоблар олиб берилди.

Тадбир давомида ўнлаб ёшлар мавзуга оид ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли ташкилот вакиллари томонидан жавоблар  олдилар.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    658
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+