Уч нафар қоровулбозорлик ёшларнинг бандлиги таъминланди

29.03.2021, 19:11

Уч нафар қоровулбозорлик ёшларнинг бандлиги таъминланди

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими ташаббуси билан партия фаоллари, депутатлар Қоровулбозор туманидаги касб-ҳунар мактаби биносида Гулнора Рўзиева томонидан 30 нафар “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га кирган хотин-қизларни тикувчиликка ўргатилаётган жараённи кўздан кечирдилар.

–12 та машинкамиз бор, – дейди ҳунарманд  Гулнора Рўзиева. – Мана, қизларнинг аксарияти тикувчиликнинг сир-асрорларини деярли ўрганиб бўлдилар. Насиб бўлса, сертификатни ҳам қўлга киритадилар. Шундан сўнг имтиёзли кредит олиб, тадбиркорликни бошлашлари мумкин.

O‘zLiDeP депутатларининг навбатдаги манзили ёш тадбиркор Анвар Бозоров бошчилик қилаётган “Анваржон метал серсис” МЧЖ бўлди. Бу ерга тадбиркор бўлиш истагини билдирган ёшлар ҳам келтирилиб, уларга маҳорат дарслари ўтилди.

Мазкур маҳорат дарсидан сўнг уч нафар ёшлар қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Анваржон метал серсис” МЧЖда ишлаш истагини билдиришди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    490
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+