Партия вакиллари Қўнғиротдаги МТМ фаолиятларини ўрганди

29.03.2021, 19:18

Партия вакиллари Қўнғиротдаги МТМ фаолиятларини ўрганди

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши вакиллари жойлардаги мактабгача  таълим  муассасалари  фаолиятини ўрганиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, "Аёллар" ва "Ёшлар" дафтарига киритилган фуқаролар билан тизимли ишлаш, "маҳаллабай", “фуқаробай” шаклда ишларни ташкил қилиш мақсадида ўрганишлар олиб бормоқда.

Партия вакиллари Қўнғирот  туманидаги  18 сонли  мактабгача  таълим муассасаси фаолияти билан яқиндан танишди.

Партия  вакиллари таъмирдан чиққан яқиндагина фойдаланишга топширилган муассасада болалар учун яратилган шарт-шароитлар, болалар учун ташкиллаштирилган   тўгаракларнинг  фаолияти,  уларнинг муаммо ва таклифларини ҳам ўрганди. 

- “Ўрнак” ОФЙ ҳудудида жойлашган 18 сонли мактабгача таълим муассасасида  таъмирлаш  ишлари олиб борилди, - дейди ушбу муассаса раҳбари O’zLiDeP фаоли Зухра Асемова.  - Таъмирлаш вақтида қўшимча овқатланиш иморати қурилди. Аввалги пайтлари  ҳудуддаги  3-7  ёшдаги  болалар  сони 483 нафарни ташкил этиб, 140 та ўринга мўлжалланган бўлса, ҳозирги кунда иморат таъмирдан чиққандан сўнг, 180 та ўринга мўлжалланган бўлиб,  3-7 ёшдаги болаларни қамраш кўрсаткичи 70,4 фоизга ошди.    

«KUNGRAD STROY INVEST XOLDING» МЧЖ томонидан қурилиш ишлари олиб борилди ва унга  жами 3 млрд 28,8 миллион сўм маблағ сарфланганлигини  қайд этди. 

Ўрганиш ишлари  давомида ушбу  муассасада ишлаётган ходимлардан 30 нафари партияга янгидан аъзоликка қабул қилинди.            

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    322
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+