Наманганда тажрибали тадбиркорлар ёшлар учун олти кунлик ўқув семинар ўтказди

29.03.2021, 19:20

Наманганда тажрибали тадбиркорлар ёшлар учун олти кунлик ўқув семинар ўтказди

Савдо-саноат палатасининг Наманган вилоят бошқармаси ҳузуридаги “Zamonaviy  kelajak ta`lim” нодавлат таълим муассаси томонидан “Ёшлар дафтари”га киритилган, ўз бизнес ғоясига эга ёшлар иштирокида “Бизнес билан танишув ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш” мавзусида ўқув курси ташкил этилди.  

Ўқувда O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ходимлари ҳамда “Ёшлар қаноти”  гурухи аъзолари иштирокида партиянинг дастурий мақсадлари, шунингдек партия олдида турган устувор вазифалари ҳақида тушунчалар берилди. Мамлакатимизда ёшларга яратиб берилаётган имтиёзлар, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан қабул қилинаётган қарор ва фармонларнинг ижроси юзасидан маълумотлар берилди.

Олти  кун давом этадиган маскур ўқув курсида тажрибали тадбиркорлар ёшларга тадбиркорликнинг сир асрорларини тўлиқ ўргатишади. Бу эса келажакда ўз бизнесларини бошлашларида қийинчиликка дуч келишмайди. Ташкил этилган ўқув семинар давомида партия фаолияти бўйича етарли маълумотларга эга бўлган ёшларнинг бир гуруҳи ўз истакларига кўра партия аъзолигига қабул қилинди.

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    497
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+