O’zLiDeP депутатлари Сирдарёда халқ таълими, энергeтика ва кадастр бошқармаларининг ҳисоботини тинглади

29.03.2021, 19:22

O’zLiDeP депутатлари Сирдарёда халқ таълими, энергeтика ва кадастр бошқармаларининг ҳисоботини тинглади

Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Сирдарё вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи О. Донабоев ўз ҳисоботида вилоятда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилаётган мактаблар бўйича тўхталиб ўтди.

Ҳозирги вақтга қадар бошқарма томонидан вилоятда давлат-хусусий шериклик асосида мактабларни ташкил этиш мақсадида 2 та Боёвут туманидаги аниқ ва табиий фанларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати ва Гулистон шаҳридаги 14-сонли мактабнинг бўш турган биносини давлат-хусусий шериклик истагини билдирган талабгорларга амалдаги қонун ҳужжатлари асосида бериш бўйича Халқ таълими вазирилигига таклифлар киритилганлигини маълум қилди.

Депутатлар Президентимизнинг 2018 йил 23 октябрдаги “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан вилоят Электр тармоқлари АЖ директор ўринбосари А. Охуновнинг ҳисоботини эшитди.

Ҳисоботда Сирдарё вилоят ҳудудида электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни  “Toshelektroapparat“ МЧЖ ҚК томонидан ишлаб чикарилган электр ҳисоблагичлари ва концентраторлари негизида жорий этиш ишлари амалга оширилаётганлигини маълум қилди. Унга кўра, вилоят бўйича жорий этилаётган АСКУЭ тизимига мос бўлган жами 182 135 дона ҳисоблагичлар ўрнатилиши кўзда тутилган.  Шу йил ҳолатига кўра жами 146 250 дона (142 112 дона аҳолига, 4 138 дона улгуржи) ҳисоблагичлар (80,3%) ўрнатилди.

Бундан ташқари, ҳисоблагичлар билан алоқа боғлаш мақсадида вилоят бўйича 2 606 та концентратор қурилмаси ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, хозирги кунга қадар 467 та концентратор курилмалари ўрнатилганлиги тўғрисида маълумот берилди.

Йиғилишда Президентимизнинг 2020 йил 7 сентябрда қабул қилинган “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисда Кадастр агентлигининг вилоят бошқармасининг бўлими бошлиғи З. Матмусаевнинг ҳисоботи тингланди.

Депутатлар муҳокама қилинган ҳар учта масалалар бўйича ўз таклиф ва саволларини билдиришди.

  • Кўрилди
    502
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+