Ёшларнинг тадбиркорликка қизиқиши ортмоқда

29.03.2021, 19:26

Ёшларнинг тадбиркорликка қизиқиши ортмоқда

O'zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши томонидан Фарғона Политехника институтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш, ёшларни тадбиркорлик ва бизнес муҳитига жалб этиш мақсадида тадбир ўтказилди.

Тадбирда аҳолининг кенг қатламини тадбиркорликка жалб қилиш ва уларнинг даромад манбаларини кенгайтиришга қаратилган «Ҳар бир оила — тадбиркор», «Ёшлар келажагимиз» ва бошқа ижтимоий дастурлар ҳақида маълумотлар берилди.

Президентимизнинг юқоридаги қарори фуқароларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши, унинг турмуш тарзини яхшилаш ва иш билан бандлигини ошириш учун туртки бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди.

Шунингдек, мутахассислар томонидан аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш, камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумотлар ҳам берилди.

Тадбирда сўз олган мазкур институт талабаси, Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси Дилнозахон Турсунова 2018 йилда ўз хоҳиши билан O'zLiDePга аъзо бўлгани ва ўшандан буён партиянинг дастурий мақсадларини амалга оширишда партия масъуллари билан бир сафда эканлигини фахр билан таъкидлади.

Шу куни тадбир иштирокчиси бўлган бир гуруҳ ёшларда ўз тадбиркорликларини бошлаш, иссиқхона қуриш, чорвачилик билан шуғулланиш иштиёқи пайдо бўлиб, мутасаддилардан бу борада ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Тадбир якунида бир гуруҳ ёшлар партия сафига қабул қилиниб, уларга аъзолик гувоҳномалари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Шоҳсултон Тўхтаматов,

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

матбуот котиби.

  • Кўрилди
    461
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+