Ёлғон чақириқларга алданиб қолманг!

29.03.2021, 20:32

Ёлғон чақириқларга алданиб қолманг!

Бугун ижтимоий тармоқларда халқимизнинг маънавияти, қадриятларига мутлақо зид бўлган ЛГБТ мавзуси кескин мунозараларга сабаб бўлди.

Тошкент шаҳридаги Амир Темур хиёбонида бўлиб ўтган оммавий намойишлар ўтказиш бўйича чақириқлар қонун устувор бўлган мамлакатимизда афсуски, айрим инсонларнинг калта ўйлаши натижасида келиб чиққанлиги маълум.

Менталитетимизга умуман зид бўлган хатти-ҳаракатларни кўр-кўрона тарғиб қилаётганлар қонун олдида ҳам, халқимиз олдида ҳам жавоб беради.  

Бундай провокацион ҳаракатлар эса ҳиссиётини жиловлай олмаган айрим фуқароларимиз томонидан қонунга зид ҳаракатлар содир этишга сабаб бўлди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси барча ҳамюртларимиздан, хусусан, ёшларимиздан бу каби ёлғон чақириқларга ишонмасликларини, тартибсизликларнинг бу каби кўриниши одоб-аҳлоқ меъёрларининг ҳеч қандай кўринишига тўғри келмайдиган ҳолат эканлигини тушуниб етишларини сўрайди.  

Ҳуқуқий демократик давлатимизда ҳар қандай жумбоқли масала ва тушунмовчиликка доимо ҳуқуқий, одилона ечим мавжуд.

O'zLiDeP матбуот хизмати

Теглар
Кун мавзуси
  • Кўрилди
    1308
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+