Нафақада бўлган амударёлик Разия опа томорқадан 30-40 млн даромад топади

30.03.2021, 17:03

Нафақада бўлган амударёлик Разия опа томорқадан 30-40 млн даромад топади

 Амударё тумани халқи азалдан деҳқончиликнинг ҳадисини  олган. Улар  уй олди томорқа ерларидан самарали фойдаланиб, етиштирган  ҳосилни  аввало ўз оиласи ундан кейин эса бозорларимизга арзон ва сифатли тарзда етказиб беришмоқда. 

Эътиборлиси, томорқачиликда энг намунавий ишларни амалга ошираётган, барчага ўрнак бўлаётган оилалар тажрибаси  оммалаштириляпти.  

Партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари Шарапат Отемисов, Халқ депутатлари  Амударё туман Кенгаши депутати Муқаддас Бекназаровалар томорқачилик билан шуғулланадиган  хонадон  эгалари билан мулоқот қилди.

Бугунги кунда “Таш-ёп” овул фуқаролар йиғинида 3 минг 242 нафар фуқаро 610 та оилада тинч тотув яшаб келмоқда. Ушбу маҳалла турғуни  Озод  ака  Аташов тўрт нафар фарзанди билан ўз иссиқхонасида ҳар турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари  кўчатлари ва гул кўчатларини парвариш қилиб келмоқда. 

Хонадон эгасининг ўғли Оғабек билан суҳбатлашганимизда иссиқхонада кўчат  навларини етиштириш билан  шуғулланаётганига қарийб 10 йил бўлган. Меҳнатига яраша бир-иккита транспорт сотиб олди, тўйлар қилди, ҳар йили томорқадан 30-40 млн сўмгача даромад олишини айтиб ўтди.

Оғабекнинг қўшниси Разия опа Қўчқарова ҳам ҳар йили кўчат навларини  етиштириш билан шуғулланади. Етиштирган кўчат навларини Манғит бозорига сотмоқда.

- Ўзим нафақада бўлсам ҳам ўз томорқамда тинмай меҳнат қиламан. Ишласанг, ҳаракатда бўлсанг 30-40 млн сўмни уйда ўтириб ҳам топсанг бўлади, фақатгина меҳнат қилиш керак, – дейди Разия опа.   

Партия вакиллари томорқачи хонадон эгалари билан суҳбатлашар экан, тумандаги  “Аёллар дафтари”  ва “Ёшлар дафтари” киритилган фуқаролар билан маҳорат дарсини ўтказишга келишиб олинди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
Томорқа
  • Кўрилди
    388
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+