O’zLiDeP депутати “Юқори” ва “Жевачи” маҳаллалардаги муаммоларни ўрганди

30.03.2021, 17:17

O’zLiDeP депутати “Юқори” ва “Жевачи” маҳаллалардаги муаммоларни ўрганди

Андижон туманидаги “Юқори” маҳалласининг “Юқори” кўчаси аҳолисини қийнаётган муаммо чиндан долзарб. Ичимлик суви масаласига ечим топилмаётгани ачинарли. Қув қувурлари аллақачон носоз ҳолатга келган. Трубалар тешилиб, хонадонларга сув етиб келмаслигига сабаб бўлаётир.

Шу ҳудуддан халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлигига сайланган Хуршидахон Халилованинг “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари доирасидаги ўрганиш ишлари давомида мазкур маҳалладаги муаммо яққол кўринди. Депутат ҳолатни жойига бориб батафсил ўргангач, муаммони бартараф этишга киришди. Туман “Сувоқава” бўлимига ушбу масалага ечим топиш мақсадида депутатлик сўрови юборилди. 

 Халқ ноибинингдастурлар доирасидаги навбатдаги ўрганиш ишлари “Жевачи” маҳалласида давом этди. Маҳалланинг табиий газ тармоғидан узилганига анча вақт бўлган. Суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилишида келиб чиқаётган муаммолар депутат томонидан шу куннинг ўзида бартараф этилди.

 Хуршидахон Халилова сайланган 59-“Ҳоқон” сайлов округининг катта қисми Хортум-Завроқ ҳудудини ўз ичига олади. Бу ерда мавжуд 9 та маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик зарур. Депутат ташаббуси билан шу куннинг ўзида туман тиббиёт бирлашмаси билан келишилган ҳолатда тизимли равишда тиббий кўрик ташкил этилиши белгиланди.

“Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари ижросини таъминлаш бўйича депутат томонидан олиб борилаётган амалий тадбирлар сайлов округининг бошқа ҳудудларида ҳам давом этмоқда.

Зилола РАҲМОНОВА.

  • Кўрилди
    357
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+