Бахмалдаги 32-умумтаълим мактаби таъмирталаб, ўқувчилар икки сменада ўқимоқда

30.03.2021, 17:20

Бахмалдаги 32-умумтаълим мактаби таъмирталаб, ўқувчилар икки сменада ўқимоқда

Айни кунларда Олий  Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари жойларда бўлиб, санитария қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда сайловчилар билан учрашмоқдалар, ижтмимоий-иқтисодий соҳаларда кетаётган ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишмоқдалар, шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар ҳолидан хабар олмоқдалар.

Халқ вакили  Феруза Нигматова  Бахмал  туманида бўлиб, уйма-уй юриш жараёнида қишлоқдаги фуқароларнинг бугунги кундаги аҳволи, яшаш шароити, аҳолини ташвишга солаётган муаммолар билан яқиндан танишди.  Ўша куни тантанали очилиш маросими бўлиб ўтган “Ғаллакон” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биносида аҳоли мурожаатлари тингланди. Уларда кўтарилган кўплаб муаммолар мулоқот чоғида ҳозир бўлган туман мутасаддилари билан биргаликда жойида ҳал қилинган бўлса, баъзилари бевосита депутат назоратига олинди.

Мулоқотлар давомида  маҳалла институтининг жамиятда барқарорлик ва тотувликни таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, ёш авлодни Она ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашдаги муҳим ўрни хусусида фикр мулохазалар алмашилди.

Шундан сўнг Бахмал туманининг Сангзор ҚФЙда ташкил этилган “Чеварлик сари” МЧЖ фаолияти билан танишилди. Мазкур тикув цехида “Аёллар дафтари”га киритилган 20 дан ортиқ хотин-қизлар иш билан бандлигини таъминланганини алоҳида таъкидлаш лозим.

 Халқ ноиб жойлардаги учрашувлар чоғида соғлиқни сақлаш, умумтаълим ҳамда мактабгача таълим муассасаларидаги шарт-шароитлар билан танишишга алоҳида эътибор қаратди. Жумладан,  Барлос ҚФЙдаги “Турон” оилавий шифокор пункти ҳамда 32-умумтаълим мактабини таъмирлаш масалалари муҳокама қилинди. Ўқувчилар икки сменада таҳсил олаётган мактаб таъмирга муҳтож. Мутасаддилар мазкур маҳалла “Обод қишлоқ” дастурига киритилганини таъкидлаган бўлсаларда, унинг ижроси депутат томонидан алоҳида назоратга олинадиган бўлди.

Олий  Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ф.Нигматованинг жойлардаги ўрганишлари давом этмоқда.

Саида УМАРАЛИЕВА,

O`zLiDeP  Жиззах вилоят

худудий партия ташкилоти

Матбуот хизмати котиби

  • Кўрилди
    673
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+