“Ёшлар дафтар” ва “Темир дафтар”га киритилган 11 нафар фуқаро O’zLiDeP фаоли кўмагида ишли бўлди

30.03.2021, 17:23

“Ёшлар дафтар” ва “Темир дафтар”га киритилган 11 нафар фуқаро O’zLiDeP фаоли кўмагида ишли бўлди

Жондор туманидаги “Евроснар” масъулияти чекланган жамиятида             Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон  Либерал-демократик партиясининг бошланғич партия ташкилоти тузилган. Бугунги кунда 35 нафар ходим мазкур партия аъзоси ҳисобланади. 

O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши Бизнес тузулмалари, фермерлар ва аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўлими томонидан партиянинг вилоят ва туман Кенгашлари фаоллари,  депутатлар, журналистлар ҳамкорлигида ушбу жамият фаолияти ўрганилди.

“Евроснар” МЧЖ 2003 йил 2 октябрда қўшма корхона сифатида ташкил этилган бўлиб, 2010 йилда масъулияти чекланган жамиятига айлантирилган. Асосий фаолият  тури ўсимлик ёғи ва чорва моллари учун шрот ва шелуха маҳсулоти  ишлаб чиқаришга   ихтисослашган. Суткасига  ўртача 200-250 тонна техник чигит хом-ашёсини қайта ишлайди. Корхонанинг умумий ер майдони 5 гектарни ташкил этиб, йилига 55,7 минг тонна чигитни қайта ишлаш йиллик қувватига эга. Жамиятда бугунги кунда 210 нафар ходим меҳнат қилиб келмоқда. Ходимлар умумий сонининг деярли 40 фоизини ёшлар 30 фоизини аёллар ташкил этади. Ишлаб чиқариш жараёни сутка давомида узлуксиз бўлиб, иш ҳар бири 12 соатдан иборат 2 смена асосида ташкил этилган.

Корхонага 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида туманда истиқомат қилувчи “Ёшлар дафтари”га “Темир дафтар”га киритилган 11 нафар фуқаро ишга қабул қилинди.

Корхонада  ишлаб чиқариш қувватларини ошириш маҳсулот сифатини янада яхшилаш, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш, модернизация ва реконструкция қилиш борасида чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, улар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Жорий йилда корхона ходимларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш уларни соғломлаштириш мақсадида спорт майдончаси қуриб фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Партия фаоллари, депутатлар ва ОАВ вакиллари жамиятнинг фаолиятини ўрганиб, бу ерда ташкил қилинган иссиқхонани ҳам кўздан кечирдилар. Шундан сўнг корхона раҳбари ва O’zLiDeP депутати Ҳалимжон Сафаров иштирокида келгусида қилиниши лозим бўлган ишлар борасида давра суҳбати уюштирилди.

Мазкур давра суҳбати якунида партия ғояларига хайрихоҳ бир қатор ишчи-ходимларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Тадбир ташкилотчиларининг навбатдаги манзили тумандаги “Обод қишлоқ” дастурига кирган Луқмон қишлоғи бўлди. Бу ерда улар лойиҳа доирасида бажарилаётган қурилиш ишлари билан танишдилар. Тегишли ташкилотлар вакилларидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    639
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+