Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқотида 2 та муаммо жойида ечим топди

30.03.2021, 17:27

Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқотида 2 та муаммо жойида ечим топди

“Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форумида айни кунларда жойлардаги тадбиркорлар, ишбилармон доира вакилларининг, кичик бизнес субъектларининг фаолиятларидаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларга амалий кўмак беришда тегишли мутасаддилар билан яқин ҳамкорлик ўрнатишга катта ёрдам бермоқда.

Шундай учрашувлардан навбатдагиси Пахтачи туманида бўлиб ўтди. Форумда ҳамкор ташкилотлардан туман Бош Вазир қабулхонаси туман бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва бошқа ҳамкорлар тадбиркорлар ва ўз бизнесларини йўлга қўймоқчи бўлган ёшларга ҳуқуқий маслаҳатлар бердилар.

Форумда иштирок этаётган тадбиркор Азамат Шарипов пена-блок ишлаб чиқаётгани, маҳсулотни сотиш учун туман ҳокимлиги томонидан амалий ёрдам беришини сўраб мурожаат қилди. Ушбу масалада Бош Вазир қабулхонаси туман бўлими раҳбари амалий ёрдам берадиган бўлди.

Мавжуда Омонова томонидан хотин-қизларга ўқув курсларида ўқигани учун берилган сертификатлар асосида Халқ банки ҳамда Микрокредит банклари орқали кредитлар берилмаётгани юзасидан муражаат қилди.

Феруз Равшанов томонидан депутатларга иккита мурожаат бўйича юзланар экан биринчи масаласи туман Агробанкдан терминал олиш кераклиги айтилди. Масала жойида ўрганилиб туман Кенгаши депутати Ш. Мирзаев томонидан ҳал этилди.

Форумда кўтарилган шу ва шу каби қатор муаммоли масалалар ҳамкор ташкилот вакиллари билан биргаликда депутатлар назоратига олинди. Билдирилган таклифлар ва фикр-мулоҳазалар Олий Мажлис Қонунчилик палатасига етказилишига келишиб олинди.

O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    596
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+