Депутатлар маҳаллабай ишлаш орқали муаммоларни ҳал қилмоқда

30.03.2021, 17:31

Депутатлар маҳаллабай ишлаш орқали  муаммоларни ҳал қилмоқда

“Маҳаллабай” тизими асосида иш юритиш натижалари қандай бўляпти? “Ёшлар  дафтари”даги  қизларимизга сектор раҳбарлари томонидан тикув машиналари берилгани айни муддао бўлдию, бугун уларнинг  натижалари қандай  бўляпти?  Бандлиги  таъминланган  ёшларимиз дафтардан чиқишга тайёрми? Улар ўз оилаларига даромад келтириш имкониятларини топа олишяптими?  

“Ўрозбой Жуманиязов”  сайлов  округидан  Халқ депутатлари Беруний  туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи  аъзоси  Хожаниязова Лола  “Саркоп”  ОФЙ раиси Ю. Розметов ҳамда маҳалла тизими фаоллари билан  2002 йилда туғилган Янгибоева Барчиной яшаётган хонадонда бўлиб, ўз сайловчисининг яшаш ва ишлаш шароити билан қизиқди.

Депутат билан  суҳбат чоғида Барчиной ва унинг онаси  ўзига берилган  амалий ёрдам учун туман ҳокимлиги, сектор раҳбари ҳамда Ёшлар Иттифоқи туман бўлимидан  миннатдорлигини ҳамда яқин келажакда тикув цехи очиш нияти борлигини айтиб, бунинг учун имтиёзли кредит асосида тикув машиналари олишга ёрдам беришини сўради. Ушбу масала яқин вақт ичида сектор раҳбари билан биргаликда ҳал этиладиган бўлди.  

Бундан ташқари “Саркоп” ОФЙдаги пандемия шароитида оилавий даромадидан айрилиб, анча қийин ҳолатга тушиб қолган аёллардан бири, икки вояга етмаган фарзанди бор Аширова Севара бўлди.

Севаранинг оилавий ҳолати, маҳалла ҳамда сектор раҳбари  томонидан пухта ўрганилиб, унга тикув машинаси совға қилинганди. Ҳозир Севара ўзини-ўзи банд қилган. Бу аёл ҳам кўрсатилаётган амалий ёрдам учун миннатдор.  

Умрбек  Жаббаров

Халқ  депутатлари  Беруний  туман  Кенгашидаги  

O’zLiDeP депутатлик  гуруҳи ижрочи котиби

  • Кўрилди
    661
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Абдинаби2021-04-05 18:28:12

Муоммони ўрганган Депутатларга катта рахмат. Бизлар ҳам Чироқчи туманимизга депутат сайлаган эдик шу депутатларимиз борми?


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+