“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижросини бир куч бўлиб таъминлаймиз!
30.03.2021, 17:33
Бугун “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасидаги тадбирлар авж паллага кўтарилди. Қай манзилга қараманг, ободонлаштириш ишлари кенг қулоч ёйган. Қай депутат фаолиятига назар солманг, сайлов округидаги айни тадбирлар ўрганишлари, амалий кўмаклари билан банд...
Муҳтарам Президентимиз раислигида жорий йилнинг 24 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида жорий йилда амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилингани бежиз эмас.
Барчамизга яхши маълум, мазкур “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари давлатимиз раҳбарининг 2018 йилдаги фармонлари билан қабул қилинган эди. Айни вақтга қадар ушбу дастурлар доирасида 1 минг 200 та маҳалла ва қишлоқдаги шароитлар яхшиланди.
Аммо бугун ҳам мазкур дастурларга эҳтиёжи бор ҳудудлар мввжуд. Хусусан, йиғилишда қайд этилганидек, айни кунда юртимизда шароити оғир бўлган 796 та қишлоқ ва шаҳарларда 188 та маҳалла ҳамда 4 мингдан зиёд электр таъминоти қониқарсиз маҳалла бор.
Хўш, буларнинг ободлиги барчамиз учун кераклигини дилдан ҳис қилмаяпмизми? Албатта, бир куч бўлиб дастурлар ижросини таъминлай олсаккина, барча жойда бирдек фаровон ҳаётга, кўркам кўринишларга эришамиз. Қачонки, қишлоқларга инфратузилма борсагина, ҳаёт сифати ўзгаради, тадбиркорлик ривожланади. Демак, партиямиз мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, ташвиқот-тарғибот тадбирларини бу йил янги ёндашувлар асосида шакллантирилган “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида амалга оширишимиз зарур.
Мазкур дастурлар ижросини таъминлашда, биз биринчи навбатда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги депутатларимизга суянамиз. Улар ўз сайлов округларидаги ўрганишлари давомида ҳар бир маҳалла кесимида ижтимоий соҳа, ичимлик суви, йўл-транспорт ва инфратузилма объектлари манзилли дастурларини ишлаб чиқиб, мутасаддиларга тақдим этадилар. Бу билан нафақат сайловчилари ишончини қозонадилар, шу билан бирга турмуш фаровонлиги, қишлоқлар ободлигига ҳам муносиб ҳисса қўшадилар.
Йиғилишда таъкидланганидек, Жаҳон банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан бирга, “қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Фарғона, Андижон, Наманган, Сирдарё ва Жиззах вилоятларидаги 21 та туман, 60 та қишлоқда 485 миллиард сўмлик лойиҳалар бошланади. Албатта, мазкур маблағнинг вилоятимизга ажратилган улуши лойиҳани амалга оширишда кафолатли таъминланади.
Бир нарсани унутмаслигимиз керак, давлатимиз раҳбари қайд этганидек, ““Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” деганда, нафақат уларнинг йўли ёки қиёфаси яхшиланиши, балки у ерда яшовчи аҳолининг даромади кўпайиши, ижтимоий объектлар тўлиқ ишлаши керак. Энг асосийси, ҳақиқий обод маҳаллада “темир дафтар”, “аёллар” ва “ёшлар” дафтарлари бўлмаслиги лозим. Бунинг учун, тадбиркорлар билан маслаҳатлашиб, ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, янги иш ўринлари яратиш зарур. Сарфланган ҳар бир сўм инвестиция одамларимизга уч баравар кўп фойда келтириши, уларнинг даромадини оширишга хизмат қилиши керак”.
Муяссархон УМУРЗАҚОВА,
O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши
Мафкуравий ташвиқот-тарғибот
ишлари бўлими мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Сайловолди дастури ижроси: парламент назорати ва фракциялараро рақобат
13.04.2024, 21:48
-
Жиззахда томорқаларни ишга солиш бўйича 309 та маҳаллага лидер тадбиркор – экспортчилар бириктирилиши белгиланди
09.04.2024, 20:27
-
Жиззахда кечаётган улкан ўзгаришлар Янги Ўзбекистонни қамраб олган бунёдкорлик жараёнига муносиб ҳисса бўлиб қўшилмоқда
09.04.2024, 20:25
-
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда
09.04.2024, 17:23
-
Ердан самарали фойдаланиш - ёшлар бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим омилидир
09.04.2024, 17:15
Фикрингизни қолдиринг