Аҳолини қандай муаммолар қийнаяпти? Депутат ҳудуддаги ҳолатни ўрганди

31.03.2021, 14:51

Аҳолини қандай муаммолар қийнаяпти? Депутат ҳудуддаги ҳолатни ўрганди

Айни дамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари халқ билан учрашиш ва мулоқот қилиш, сайловчиларни ўйлантираётган муаммоларга ечим топиш мақсадида ҳудудларда бўлиб турибди.

Хусусан, парламент қуйи палатасидаги O'zLiDeP фракцияси аъзоси Эркин Салихов ҳам Самарқанд шаҳридаги 28, 80-мактабларида бўлиб, “Меҳнат”, “Ипак йўли”, “Темирйўлчилар”, “Обод маскан”, “Қора сув” маҳалла фуқаролари билан учрашди.

Мулоқотлар чоғида фуқаролардан йўл қурилиши, газ ва энергия тақчиллиги, мактабгача таълим ташкилоти, умумтаълим мактаб фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича бир қатор мурожаатлар келиб тушди. Депутат барчасини таҳлил қилиб, бу масалаларни тегишли идоралар ёрдамида ҳал этишини маълум қилди.

“Геологлар” маҳалласида ташкил этилган сайёр қабулда фуқаролардан тушган турли мазмундаги мурожаатлар, таклиф ва мулоҳазаларни қонун доирасида ижросини таъминлаш юзасидан кўриладиган чора-тадбирлар хусусида сўз юритилди.

Суҳбат ва мулоқотлар давомида барча масалалар юзасидан фуқароларга ўрнатилган тартибда ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилиб, амалий кўмак бериш мақсадида тегишли ташкилотларга зарур топшириқлар берилди.

  • Кўрилди
    433
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+