O’zLiDeP Бўстон туман Кенгаши кўмаги билан “Темир дафтар”даги бир гуруҳ аёллар ишга жойлаштирилди

31.03.2021, 17:41

O’zLiDeP Бўстон туман Кенгаши кўмаги билан “Темир дафтар”даги бир гуруҳ аёллар ишга жойлаштирилди

Гулноза Охунова Бўстон туманидаги “Халқобод” маҳалласининг “Бобур” кўчасида истиқомат қилади. Яшаш шароити кўнгилдагидек эмас. Бандлиги таъминланмаган. Мавсумий меҳнат билан шуғулланиб топган маблағи рўзғор камини тўлдиришга аранг етади. Муқим иш бўлса, сидқидилдан шуғулланиб, оиласига даромад олиб кириш ниятида иш сўраб бир неча жойга мурожаат қилди – фойдасиз... Шунинг учун ҳам маҳалладаги “Темир дафтар”га рўйхатга олинган.

O’zLiDeP Бўстон туман Кенгаши ташаббуси билан “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида ташкил қилинган “O’zLiDeP хотин-қизлар муммоларига ечим топишда кўмакчи!” мавзусидаги давра суҳбатида тумандаги “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”даги хотин-қизлар вакиллари билан атрофлича суҳбатлашилди, шунингдек, уларни қийнаётган масалалар мутасаддилар томонидан имкон қадар ҳал этилди.

-Бугунги тадбирдан кўзланган мақсад ҳам аслида айни вақтда аёллар бандлигини таъминлаш, уларга барча зарурий кўмакларни бериш, ташаббусларини қўллаб-қувватлашдир, - дейди партия туман Кенгаши раиси Баҳодир Қодиров. – Шу боис ҳам давра суҳбати давомида тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан биргаликда “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”даги хотин-қизларнинг мавзу доирасидаги фикр-мулоҳазалари, таклифларини эшитдик, муаммолар юзасидан тизимли иш ташкил қилишни режалаштирдик. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими билан ҳамкорликда жойларда мазкур дафтарлардаги рўйхатнинг камайишига бандликни таъминлаш, амалий кўмакларни бериш орқали эришишни олдимизга мақсад қилдик. Бу борада тадбиркор ва фермерларимиз биз учун муҳим суянч бўладилар.

Дарҳақиқат, партия туман Кенгаши раиси ҳақ. У таъкидлаганидек, шу куниёқ партия фаоли бўлган тадбиркор кўмакка келди. Давра суҳбати давомида “Темир дафтар”да турувчи Гулноза Охунова сингари яна уч нафар аёлнинг бандлиги таъинланди. Улар тумандаги “Сайёра фаввораси” хусусий корхонасига ишга жойлаштирилди.

Раънохон СОДИҚОВА,

O’zLiDeP Бўстон туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    394
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+