Жиззахда ташкил этилган шахмат турнири ғолибларига O’zLiDePнинг диплом ва эсталик совғалари топширилди

31.03.2021, 17:58

Жиззахда ташкил этилган шахмат турнири ғолибларига O’zLiDePнинг диплом ва эсталик совғалари топширилди

Халқимизда, соғ танда – соғлом ақл, деган ибора бор. Бу бежиз айтилмаган. Чунки, жисмоний тарбия ва спорт билан ошно тутинган киши ҳам жисман, ҳам маънан чиниқиши исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат. Қолаверса, спорт беллашувлари тақдим этадиган завқ, ҳаяжон ва руҳий кўтаринкилик лаҳзаларининг ўрни бўлак.

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия Қўмитаси ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик бўйича имзоланган битим партия фаолларини оммавий спортга жалб этишда жуда қўл келмоқда.

Айни пайтда Жиззахда битим ижросини таъминлаш мақсадида  “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида спортнинг 6 та тури бўйича ўтказилаётган  мусобақаларининг финал босқичи ғолиблари аниқланмоқда.

Шахмат бўйича бўлиб ўтаётган мусобоқаларда вилоятнинг барча туманлари ва Жиззах шаҳридан ўз ҳудудларида ғолибликни қўлга киритган шахматчилар иштирок этди. 17 ёшдан 30 ёшгача, 30 ёшдан 60 ёшгача ва 60 ёшдан юқори бўлган уч ёш тоифасидаги беллашувларда 78 нафар “Ақл гимнастикаси” ишқибозлари ўзаро куч синашди.

Қизғин курашларга бой ўтган беллашувларда биринчи ёш тоифасида Жиззахлик Раҳмон Сулаймонов, иккинчи ёш тоифасида зоминлик  Баҳодир Ғойибназаров, учинчи ёш тоифасида яна бир Жиззах шаҳри вакили Ҳасан Фозиловлар ғолиб деб топилди.

Хотин-қизлар ўртасида бўлиб ўтган мусобоқаларда эса, бахмаллик  Бувраҳима Сиддиқова, мирзачўллик  Жаҳонгул Қушбоқова, форишлик Азиза Қўйчиеваларга тенг келадиганлар топилмади.

Олам-олам ҳаяжонли лаҳзаларни бахш этган мусобоқалар  якунида ғолиб ва совриндорлар, шунингдек,  “Энг яхши шахматчи” ва “Энг ёш шахматчи”  каби  номинация эгалари аниқланиб, O’zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилотининг Фахрий ёрлиқ, диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланди.

Холбек АСАТОВ,

O’zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши

 Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    479
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+