Қашқадарёда O’zLiDeP “Аёллар қаноти” хотин-қизлар бандлигини таъминлашда яқин кўмакчига айланмоқда

31.03.2021, 18:06

Қашқадарёда O’zLiDeP “Аёллар қаноти” хотин-қизлар бандлигини таъминлашда яқин кўмакчига айланмоқда

Аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширмасдан туриб, жамият ҳаётини юксалтириб бўлмайди. Айниқса, аёллар бандлигини таъминлаш ва улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантиришнинг аҳамияти жуда катта. Шу боис,  O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан воҳадаги “Аёллар дафтари”га кирган хотин-қизлар бандлигини таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда.

Яқинда Қарши шаҳридаги “Uzshus” масъулияти чекланган жамиятида “Аёллар бандлигини таъминлаш ва улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш” мавзуида ўтказилган учрашувда ҳам мазкур корхонага партиянинг “Аёллар қаноти” кўмагида 6 нафар ишсиз хотин-қиз бандлиги таъминланганлиги айтиб ўтилди.   

Қарши шаҳридаги чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Uzshus” масъулияти чекланган жамиятида айни пайтда 100 нафарга яқин хотин-қиз меҳнат қилмоқда. Корхонада асосан махсус ишчи пойабзаллари, эркаклар, аёллар ва болалар оёқ кийимлари ишлаб чиқарилмоқда. Йилига бу ерда 150 минг жуфт пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, Россия ҳамда Қозоғистонга экспорт қилинмоқда. Ўтган йили чет элга 300 минг АҚШ доллари миқдорида махсус ишчи пойабзаллари экспорт қилинди.

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулшана Худоёрова иштирок этар экан, партиянинг “Аёллар қаноти” билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишларни қўллаб-қувватлади, харидорлар дидига мос дизайндаги оёқ кийимлари ишлаб чиқаришга ҳисса қўшаётган хотин-қизлар меҳнат шароитларини ўрганди, фикр-мулоҳазалари билан қизиқди.

Шу куни корхона ишчиларидан 4 нафари O’zLiDeP сафига қабул қилинди ва партия аъзолари сафи 16 нафарга етди. Фаол ишчиларга ва партия аъзоларига совға-саломлар топширилди.

  O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    481
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+