Депутат кўмагида 4 нафар ёш ишли бўлди

31.03.2021, 18:10

Депутат кўмагида 4 нафар ёш ишли бўлди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгаши депутати Толибжон Мухамадиев 25-Дамбоғ сайлов округида “Депутат ва ёшлар” учрашувида қатнашди.

Учрашувда 30 нафардан ортиқ ёшлар қатнашиб, улар томонидан таклифлар ва муаммолар билдирилди. Хотин-қизларни 5 нафари кредит олиш ва уйда тикувчиликни ташкил этиш бўйича бўлган мурожаати шу жойни ўзида ҳал этилди. Ишсизлик масаласида мурожаат қилган 4 нафар ёшни «Кўк сарой» Брендига ишга жойлаштирилди.

Уй масаласи бўйича мурожаат қилган ногиронлиги бор ёшга эса субсидия асосида уй-жой бериладиган бўлди. Яна бир ёшнинг эса нонвойчилик ташкил этиш бўйича мурожаати ҳам ижобий ҳал этилиб жой топиб берилди. Шунингдек, 5 нафар ёш йигитга имтиёзли кредит олишда ёрдам бериладиган бўлди.

Барча муаммолар шу жойни ўзида ҳал этилди.

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    407
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+