Пахтаободлик хотин-қизлар муаммоларига ечим топилди

31.03.2021, 18:19

Пахтаободлик хотин-қизлар муаммоларига ечим топилди

O`zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Райхоной Юнусова ташаббуси билан Пахтаобод туманидаги 4-умумтаълим мактабида “Аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаолликларини ва уларнинг жамиятдаги мақомини ошириш - давр талаби!” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. “Мустақиллик аёлларнинг жамиятдаги мавқеи юксалиши асоси” шиори остида Аёллар қанотининг “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида ўтказилган мазкур тадбир “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳиятини хотин-қизлар ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадларини ўзида мужассам этди.

Таълим муассасасининг аёл педагоглари, ходималари, юқори синф ўқувчи қизлари, мактаб жойлашган “Юқори” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи хотин-қизлар вакиллари ҳамда тумандаги масъул ташкилотлар мутахассислари иштирок этган мазкур давра суҳбатида сўз олганлар меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказаркан, айни кунда ушбу йўналишда мулоҳазага чорлаётган муаммолар мониторингини ўтказиш ҳамда бу муаммоларни ҳал этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича фикр ва таклифларни ҳам ўртоқлашдилар.

-Тадбирнинг муҳим томони, фақатгина мавзу доирасида суҳбатлашибгина қолмай, иштирокчиларнинг муаммоларига ечим топишга ҳам кўмаклашдик, - дейди халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Райҳоной Юнусова. – Жумладан, “Юқори” МФЙдан “Аёллар дафтарига” киритилган Дилафруз Тожибоева ҳамда Дилрабо Асранованинг муаммосини шу кунниг ўзидаёқ амалий ҳал этганимиз қувончли бўлди.

Тадбир давомида аёларнинг муаммоларини ижобий ҳал этиш борасида депутатлик назорати ўрнатилди ва тегишлича чора-тадбирлар белгиланди.

Умидахон Исаева,

O`zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

Аёллар қаноти бўлими мудири

 

  • Кўрилди
    707
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+