Республика оммавий спорт мусобақаларининг Бухорода финал босқичи ғолиблари аниқланди

01.04.2021, 17:41

Республика оммавий спорт мусобақаларининг Бухорода финал босқичи ғолиблари аниқланди

Хабарингиз бор, айни кунларда Республикамиз бўйлаб “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида Республика оммавий спорт мусобақаларининг финал босқичида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлмоқда. Март ойида Бухоро вилоятининг барча туман, шаҳарларида волейбол бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.

Саралаш мусобақаларида 13 та туман, шаҳарлардан жамоалар иштирок этиб, жорий йилнинг 30-31 март кунлари Бухоро шаҳар “Маданият ва санъат коллежи”нинг спорт залида финал мусобақалари ўтказилди.

Аёллар жамоалари ўртасида ўтган муросасиз беллашувлар якунида 1-ўрин Олот тумани, 2-ўринни Қоровулбозор тумани, 3-ўринни Ғиждувон тумани жамоалари қўлга киритди.

Эркаклар жамоалари ўртасида ўтган муросасиз беллашувлар якунида Қорақўл тумани, 2-ўринни Пешку тумани, 3-ўринни Олот тумани жамоалари қўлга киритди.

Мусобақаларнинг ҳал қилувчи финал учрашувида МОҚнинг ҳудудий вакили Хусенали Хусенов, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Исмоил Мирзаев, ЎзЛиДеП Бухоро вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Фирдавс Пирназаров, вилоят волейбол федерацияси бош тренери Фарух Нарзуллаев иштирок этишди.

Тадбир якуни бўйича тақдирлаш маросимида ғолиб ва совриндорлар Миллий Олимпия қўмитаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    590
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+