Депутат кўмаги: Қарши шаҳрида “Аёллар дафтари”даги 11 нафар хотин-қиз тадбиркорликни бошламоқчи
01.04.2021, 17:42

Қарши шаҳридаги “Чақар”, “Қарлиқхона” ва “Чармгар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи 11 нафар “Аёллар дафтари”да қайд этилган хотин-қизга Қарши шаҳар Кенгаши депутатлари кўмагида тикув машиналари ҳамда мини-печ ҳадя қилинди.
“Қарлиқхона” МФЙ да яшавчи Нафиса Авазова тикув машинаси ёрдамида тадбиркорликни бошлаш истагини билдирган бўлса, “Чармгар” МФЙда истиқомат қилувчи Сайёра Ҳасанова унга берилган мини-печ орқали турли ширинликлар тайёрлаб, бозорга чиқаришини билдирди. 11 нафар аёлнинг ҳар бири берилган бу имкониятдан фойдаланиб, оиласи даромадини оширишга ва келгусида “Аёллар дафтари”дан чиқиб кетишга интилишини айтишди.
-Кўмакка муҳтож бу аёлларни келгуси фаолиятини мунтазам кузатиб борамиз,- дейди O’zLiDeP Қарши шаҳар Кенгаши депутати Арзиқул Шеров.- Чунки тадбиркорликни бошлаши ва ички бозорда ўз ўрни ҳамда нуфузига эга бўлиши учун уларга нафақат молиявий балки ҳуқуқий маслаҳатлар бериб борамиз.
O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Аввал – инсон, кейин жамият ва давлат
29.03.2023, 14:25
-
Узунлик партия фаоли гулчилик фаолияти орқали 5 кишини ишли қилди
13.03.2023, 14:42
-
Хотин-қизларга депутатларнинг байрам совғалари улашилди
07.03.2023, 17:56
-
Оналар – бутун башариятнинг тарбиячиларидир
07.03.2023, 17:44
-
Хотин-қизларга бўлган эътибор йилдан йилга кучайиб бораётганига гувоҳ бўляпмиз
07.03.2023, 17:28
Фикрингизни қолдиринг