Депутат трансформатор ўрнатиб беришда кўмаклашди

01.04.2021, 17:44

Депутат трансформатор ўрнатиб беришда кўмаклашди

Халқ депутатлари Хонқа туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Фахриддин Каримов “Обод” маҳалласида сайёр қабул ўтказган эди.

Сайёр қабулда фуқаролар томонидан маҳалланинг “Адолат” ва “Шифокор” кўчаларидаги 110 кВтсли трансформаторларни 250 кВтсли трансформаторга алмаштириб беришларини сўраб мурожаат қилган эди.

Ушбу мурожаат юзасидан халқ вакили Хонқа туман электр таъминоти корхонаси раҳбари  У. Ортиқовга депутатлик сўрови чиқарди.

Депутатнинг саъй-ҳаракатлари ўз натижасини берди.  Жорий йилнинг 31 март куни туман электр таъминоти корхонаси томонидан “Шифокор” кўчасидаги трансформатор юқори кучланишли трансформаторга алмаштириб берилди.

 — Депутат халқнинг ишонган вакили. У халқ номидан гапирадими, демак ўзи ҳам шу халққа муносиб бўлиши керак, деб ўйлайман. Жамиятда изланувчан, фидойи бўлмаган депутат билан ҳеч қандай ютуққа эришиб бўлмайди. Биз ишонч билдирган депутатимиз доим нима муаммомиз бўлса лаббай деб жавоб бериб, имкон қадар ижобий ечим топиб оғиримизни енгил қилишга интилади. Тумандаги масъул ташкилотларни тинч қўймайди, маҳлладаги муаммо ҳал бўлмагунча тинмайди, — дейди маҳалла фаоли Жаббор Ахмедов.

Муҳаммаджон Эримов,

O'zLiDeP Хонқа туман Кенгаши

раисининг биринчи ўринбосари,

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    698
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+