"Депутат маҳалада - муамолар ечими сари" лойиҳаси доирасида Арнасойда ободончилик ишлари олиб бориляпти

02.04.2021, 18:53

"Депутат маҳалада - муамолар ечими сари" лойиҳаси доирасида бўлиб ўтаётган тадбирлар, мулоқотлар давомида маҳаллий Кенгаш депутатлари аҳоли томонидан кўтарилган муаммолар ечимига алоҳида эьтибор қаратиш билан бир қаторда ободончилик, бунёдкорлик жараёнларида ҳам фаол иштирок этмоқдалар.

Мисол учун, халқ депутатлари Арнасой туман Кенгаши  депутатлик гуруҳи аъзоси Гулмира Зоидова “Олтин водий” МФЙ  ҳудудидаги Анорзор ва С.Рахимов кўчаларида истиқомат қиладиган аҳолининг томорқачиликни ривожлантиришга доир муаммолари ўрганилиб, уларни бартараф этишни ўз назоратига олган бўлса, халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзоси депутат Баходир Зулфиқоров хомийлигида Бобур МФЙ ҳудудида жойлашган "Қалия" қабристонида  ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.

Зафарободлик фаол депутатлар - Момогул Аманова ва Шерзод Амировлар ҳам тумандаги ободонлаштириш ишларига бош-қош бўлмоқдалар. Айнан уларнинг ҳомийлигида олиб келинган 100 туб арча кўчати Ёрқин ШФЙ марказий кўчаларига  экилди.

Бундай ҳайрли ишлар вилоятнинг барча туманларида давом этмоқда.

Саида Умаралиева,

O`zLiDeP Жиззах худудий

партия ташкилоти

матбуот хизмати котиби

  • Кўрилди
    665
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+