Мирзачўллик тадбиркорга кредит ажратиладиган бўлди

02.04.2021, 18:54

Мирзачўллик тадбиркорга кредит ажратиладиган бўлди

O`zLiDePнинг истиқболли лойиҳаларидан бири - “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир Мирзачўл туманида бўлиб ўтди.

Унда  ҳокимлик, туман назорат органлари, ҳамкор ташкилот вакиллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, тадбиркорлар ҳамда ўз бизнесини йўлга қўйиш иштиёқида бўлган фуқаролар иштирок этишди.

Тадбир давомида, иштирокчилар томонидан қилинган мурожаатлар атрофлича муҳокама қилинди.

Кўпгина муаммоли масалалар депутатлар назоратига олиниб, ижобий ҳал этиладиган бўлди. Масалан, хусусий тадбиркор Умида Муварова тикувчилик бўйича тўгарак ташкил қилиш учун, Гагарин шахар марказидан бино ажратилишида амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаатига  депутат Эржигит Эргашев томонидан назоратга олиниб, ижобий ҳал этиладиган бўлди.

Яқинда ташкил этилган “Saroy Boyto`p”  хусусий корхона раҳбари Қуроқ Қўзиев паррандачиликни ривожлантириш йўналиши бўйича фаолият олиб бориши учун корхонанинг барча хужжатлари, бизнес режаси ва банкга гаров таьминоти хужжатларини хам тақдим қилганлигига қарамай, АТ Халқ банкининг Мирзачўл филиали маьсул ходимлари томонидан томонидан хужжатлари қабул қилинмаётганлиги,  банк кредит маблағи ажратилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Мирзачўл туман Адлия бўлими вакили У. Абдиев ва АТ “Халқбанки” Мирзачўл филиали раиси ўринбосари А. Кўчатовлар тегишли маслахатларидан сўнг, Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгаши депутатлари томонидан ушбу мурожаат назоратга олиниб, ижобий ҳал этиладиган  бўлди.

  Рустам Очилов,

O`zLiDeP Мирзачўл

туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    585
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+