“Табаррук зиёрат” лойиҳаси орқали туркий тилли халқларнинг азалий дўстлиги янада мустаҳкамланади

02.04.2021, 18:59

“Табаррук зиёрат” лойиҳаси орқали туркий тилли халқларнинг азалий дўстлиги янада мустаҳкамланади

Дўстлик қудратли кучга эга. Айниқса, тили, дини, урф-одатлари ва қарашлари бир-бирига яқин халқлар ўртасидаги дўстлик мустаҳкам асосга эга бўлса, нафақат қардошлик ришталари юксалади балки мамлакатлар тараққиётига ҳам улкан ҳисса бўлиб қўшилади.

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтган норасмий саммитида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқини тинглар эканман, тили бир халқларнинг қалби ҳам яқин бўлиши, тил миллат руҳи ва қадрдонлик ришталарининг мустаҳкам кўприги эканлиги хаёлимдан ўтди. Саммитда давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган таклифлар эса халқимиз дилига тугиб юрган орзуларидан бири эди. Эътибор берган бўлсангиз, Президентимиз Шавкат Мирзиёев Туркий кенгашга аъзо мамлакатлардаги муқаддас қадамжолар бўйлаб “Табаррук зиёрат” лойиҳасини амалга ошириш, шу мақсадда Зиёрат туризмини ривожлантириш дастурини қабул қилиш ташаббусини илгари сурди.

Албатта, зиёрат туризми тарихий обидалар, осару атиқалар, табаррук ва тарихий масканлар ҳамда улуғ аждодларимиз қадамжоларини бориб кўриш туркий халқлар маънавий дунёсини, диний-ахлоқий қарашларини бойитади, азалий дўстлик, қардошлик алоқаларини янги босқичга кўтаради. Шу боис мен депутат сифатида саммитдан олган таассуротларим доирасида сайловчиларим билан учрашув ва мулоқотлар ўтказдим.

Сайловчилар саммитда буюк ўзбек шоири, мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоийнинг туркий дунё маънавий-марифий ҳаётига қўшган беқиёс ҳиссасини инобатга олиб, давлатимиз раҳбари фан, таълим, адабиёт, санъат, ижтимоий соҳалардаги ютуқлар ҳамда туркий дунё бирлигини мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларни рағбатлантириш мақсадида Туркий кенгаш доирасида Алишер Навоий номидаги халқаро мукофотни таъсис қилишни таклиф этганини қўллаб-қувватлаб, бу таклиф улар қалбида ғурур ва фахр туйғуларини уйғотганини билдиришди.

Шунингдек, сайловчилар учрашувда  туркий тилли мамлакатлар ўртасида саноат кооперациясини кучайтириш ҳамда йирик сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш, инвестиция жамғармаси ва Тараққиёт банкини  ишга тушириш борасида келишувга эришилганини, минтақамизнинг улкан стратегик аҳамиятга эга транспорт ва транзит салоҳиятидан янада унумли фойдаланишга, Осиёдаги глобал бозорларга чиқиш имкониятини кенгайтириш борасида давлат раҳбарларининг фикри бир жойдан чиққанини қўллаб-қувватлашди.

Наргиза Саломова,

Яккабоғ туман Кенгаши депутати,

“Сетора имкон плюс”

нодавлат таълим

муассасаси раҳбари.

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    554
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+