Бўкада томорқадан самарали фойдаланиш бўйича семинар ўтказилди

02.04.2021, 19:01

Бўкада томорқадан самарали фойдаланиш бўйича семинар ўтказилди

Бўка туманида аҳоли томорқаларидан самарали фодаланиш, очиқ ва ёпиқ майдонларда маҳсулот етиштириш бўйича семинар ташкил этилди. 

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Актам Ҳаитов, O'zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, туман ҳокими ўринбосарлари, туман аҳолиси, ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғинидаги томорқа бўйича ўринбосарлари, аграр соҳа мутахассислари иштирок этди.

Ушбу семинардан кўзланган асосий мақсад фуқароларнинг ўз томорқаларидан самарали фойдаланишини ташкил этиш, уларга амалий кўникма ва илмий асосланган билим бериш, фуқароларнинг ўз томорқасидан даромад олишга ўргатишдан иборатдир.

Тумандаги “Чўлобод” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича ҳолатини ўрганишди. Мазкур маҳаллада 2 минг 778 нафар аҳоли яшайди, 568 та хонадондан 521 тасида томорқа ер майдонлари мавжуд. Мазкур маҳалланинг энг катта муаммоларидан бири ичимлик суви йўқлиги ва ер ости сизот суви 100-160 метрдан чиқиши ҳамда сувини шўрлигида.

“Чўлобод” МФЙдаги Қодирқул ота кўчасида истиқомат қилувчи Рийзакулова Мастурахон аёллар дафтари туради. 3 нафар фарзанднинг онаси. Агробанкдан 30 млн. сўм кредит олиб, ўз фаолиятини бошлаган. Бугунги кунда 3 сотихли томорқадан унумли фойдаланиб, бир йилда 2-3 маротаба ҳосил оляпти. Ҳозирда помидор, бодринг маҳсулотларини етиштириб келмоқда.

Шунингдек, “Чўлобод” маҳалласи, Қодирқул ота кўчаси, 15 уйда яшовчи Бўрибаева Оқилахон ҳам ўз томорқасидан унумли фойдаланиб келмоқда.

 –15 сотих ер майдоннинг 5,5 сотих ерга иссиқхона қуриб, ўтган йилдан иш бошладик ва помидор, бодринг, саримсоқ пиёз, кўк пиёз ҳамда кўкатлар етиштирмоқдамиз, – дейди хонадон эгаси Оқилахон. – Кўчат етиштириш жуда нозик иш. Иссиқхона ҳароратини мўътадил сақлаш, кўчат парваришлаш билан боғлиқ ҳар бир жараён ўз вақтида, сифатли бажарилса, даромади ҳам шунга яраша бўлади.

Туман хонадонларида шахсий томорқлардан самарали фойдаланиш борасида бир қатор таҳсинга лойиқ ижобий ишлар амалга оширилган. Бироқ шундай оилалар ҳам борки, бунинг акси. Уларнинг ҳовлисига кирсангиз, бўш ва қаровсиз ётган томорқани кўриб, таъбингиз хира тортади.

Тўғри, мазкур маҳалланинг энг катта муаммоларидан бири ичимлик суви йўқлиги ва ер ости сизот суви 20-160 метрдан чиқиши ҳамда сувини шўрлигидир. Лекин юртимизда кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, томорқадан унумли фойдаланиш учун кенг имкониятлар яратилган. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Жамғарма ҳисобидан фермер ва деҳқон хўжаликларига, томорқа ер эгаларига ва «Томорқа хизмати» МЧЖларига қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ҳамда суғориш қудуқлари қазиш ишларига субсидиялар ажратилмоқда. Аҳоли томорқасидан самарали фойдаланишга қаратилган эътибор сабаб, оилаларнинг турмуш фаровонлиги, даромади ҳам юксалмоқда. 

Дастурхонимиз тўкин-сочинлиги, хонадонимиз хайр-баракаси, тинчлиги ва хурсандчилиги бебаҳо хазина бўлмиш томорқага боғлиқлигини унутмаслигимиз даркор.

O'zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Томорқа
  • Кўрилди
    675
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+