Қамашидаги маҳалла хонадонлари уруғлик билан таъминланиб, етиштирилган маҳсулот сотиб олинади
05.04.2021, 19:37

Қамаши туманидаги “Саркаш” МФЙда жорий йилнинг 1 апрелида Президентимиз томонидан имзоланган “Деҳқон хўжалиги тўғрисида” ва “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Қонунлар мазмун-моҳиятини аҳолига тарғиб қилиш бўйича учрашув ўтказилди.
Учрашув Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳамда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал демократик партияси ҳамкорлигида ташкил этилиб, унда янги қабул қилинган Қонуннинг аҳамияти, томорқачилар, маҳаллий Кенгашлар, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда алоқадор ташкилотлар мажбуриятлари ва вазифалари ҳақида фикр юритилди.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ғайрат Абдулҳакимов маҳалла аҳли билан юзма-юз суҳбат ўтказиб, “Саркаш” МФЙда яшовчи 3 мингдан ортиқ аҳоли қўлидаги 1400 гектар томорқа ерлари учун уруғлик етказиб бериш ҳамда етиштирилган ҳосилни сотиб олиш масалаларини муҳокама қилди. Аҳоли вакилларининг айни ёз пайтида сув танқислиги юзага келиши, ҳосил қуриб кетиши ҳақидаги фикрларига жавобан кредит асосида артезиан қудуқлар ковланиб, томорқаларни мунтазам сув билан таъминлаш чора-тадбирлари кўрилиши билдирилди.
Тадбирда O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Арзиқул Шеров сўзга чиқиб, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, қишлоқ жойларида иссиқхоналарни кўпайтириш, етиштирилган маҳсулотларни ҳамкор ташкилотлар иштирокида хорижга чиқариш каби масалаларга тўхталиб ўтди.
O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Бир гуруҳ солиқ ҳодимларини аёлларга бўлган муносабатини ҳеч қанақасига фаолияти билан боғлаб бўлмайди
16.04.2021, 23:02
-
Миришкорлик 100 нафар хотин-қиз иш билан таъминланди
16.04.2021, 18:07
-
Ичимлик сув ва канализация хизматларидан самарасиз фойдаланишга йўл қўйилмайди
16.04.2021, 17:26
-
“Давлат божи тўғрисида”ги қонун лойиҳасига қандай ўзгартиришлар киритилмоқда?
16.04.2021, 17:18
-
Қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланяпти
16.04.2021, 17:14
Фикрингизни қолдиринг