O’zLiDePнинг “Ёш инноваторлар ва технологлар” кўрик-танлови лойиҳаси доирасида мулоқот ўтказилди

05.04.2021, 19:40

O’zLiDePнинг “Ёш инноваторлар ва технологлар” кўрик-танлови лойиҳаси доирасида мулоқот ўтказилди

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Ёшлар қаноти” Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси билан билан ҳамкорликда “Ёш инноваторлар ва технологлар” кўрик-танлови лойиҳаси доирасида ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Мазкур лойиҳа O‘zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифаларини амалга ошириш ҳамда инновацион фаолиятни, энг аввало, ёш авлоднинг ижодий ғоялари ва ишланмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш, мазкур соҳада истиқболли ютуқларни тарғиб қилиш шунингдек, ушбу фаолиятда иқтидорли ёшлар фаол иштирок этиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларини жорий этиш ва янада самарали қўллашга эътиборни кучайтириш мақсадида ўтказилмоқда.

Учрашувда “Ёш инноваторлар ва технологлар” кўрик-танлови лойиҳасининг  мақсади, номзодлар учун тайёрланадиган  керакли ҳужжатлар, кўрик-танловни ташкил этиш қоидалари ва тартиблари таништирилди ва ёшларнинг фикр ва таклифлари ҳам тингланди.

Мазкур даргоҳнинг ўқувчилари томонидан инновацион ғоялар асосида  лойиҳалар  ишлаб чиқилиб, замонавий билимга эга талаба ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Улар турли танловларда иштирок этиб, ахборот технологиялари соҳасини ривожлантиришда зарур дастурларни ишлаб чиқмоқда.

 Мулоқот давомида филиал талаба ёшлари томонидан яратилаётган инновацион лойиҳаларнинг аҳамияти бўйича ҳам ёшларнинг фикр ва таклифлари тингланди. 

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати  

  • Кўрилди
    682
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+