Ангорда 120 гектар қаровсиз ер майдони ўзлаштирилди

06.04.2021, 16:41

Ангорда 120 гектар қаровсиз ер майдони ўзлаштирилди

Ангор туманидаги «Илғор» маҳалласи ҳудудида очилмаган қўриқ ерлар мавжуд эди. Ҳозирда ушбу ҳудуддаги 120 гектар майдондаги очилмаган ерлар ўзлаштирилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов воҳага ташрифи давомида мазкур ҳудудда бўлди ва ўзлаштириш ишлари қандай олиб борилаётгани билан қизиқди.

— 120 гектар ер майдонини ободонлаштириш орқали у ерда катта боғ ташкил қилмоқчимиз, — дейди «Бақтрия агро томорқа хизмати» МЧЖ раҳбари Ислом Худойбердиев. — Ҳозирда экиш учун анор, арчанинг ҳар хил туридан ва акация кўчатларини олиб келдик. Шунингдек, ернинг бир қисмида мева-сабзавот ҳам етиштирилади. Муҳими, бу ерлар асосан, туманда ишсиз ёшларга ижарага берилиб, уларнинг бандлиги таъминланади. Томорқа хизмати эса ерни шудгор қилиш, ўғит, кўчатлар етказиб беришда уларга ёрдам беради.

Ташриф давомида А.Хаитов майдонни кўздан кечирар экан, боғ ташкил этиш учун мўлжалланган қисмида дастлабки кўчат экиш жараёнини бошлаб берди. Спикер ўринбосари ерга анор кўчатини экди.

Учрашув давомида А.Хаитов экиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан юқори ҳосил олишда қандай самалари усуллардан фойдаланиш борасида ўз тавсияларини ҳам бериб ўтди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    853
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+