O'zLiDeP фаоли 20 кишини ишли қилди

06.04.2021, 18:37

O'zLiDeP фаоли 20 кишини ишли қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Жарқўрғон тумани “Қораёғоч” маҳалласида жойлашган “Layf Water” масъулияти чекланган жамиятида бўлди. Корхона фаолияти билан яқиндан танишди.

Хабарингиз бор, “Layf Water” масъулияти чекланган жамияти 2020 йилдан ўз фаолиятини бошлаган. У ерда Хитойдан келтирилган сув қадоқлаш ускунаси ёрдамида минерал сув қадоқланади. А.Хаитов қадоқлаш ускунасининг ишлаши, қадоқланаётган маҳсулот сифати, таркиби, унинг фойдали хусусиятлари билан қизиқди. Шунингдек, заводда ишлаётган ёшлар билан суҳбатда бўлди. Тадбиркорни ўйлантираётган масалалар хусусида суҳбатлашди.

—  Айни пайтда заводимизда 20 нафар иш ўрни яратилган, — дейди “Layf Water” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ш.Жаҳонгиров. — Асосан шу маҳаллада яшовчи ёшлар меҳнат қилишмоқда. Дастлаб, корхонамизда “Hydrouzel” ёрлиғи остида 0.5, 1, 1.5, 5 ва 10 литрли идишларга қадоқланган газли ва газсиз минерал сув ишлаб чиқарила бошланган бўлса, ҳозирга келиб, 0, 5 литр ҳажмдаги шарбатларни ҳам қадоқлаяпмиз.

Корхона тўлиқ қувват билан ишга туширигандан кейин, иш ўрни яна 10 тага кўпаяди.

Учрашув ниҳоясида корхонада ишлаётган 10 га яқин ёш партия аъзолигини қабул қилди ва уларга аъзолик гувоҳномалари топширилди. Шунингдек, корхонада партиянинг Бошланғич партия ташкилоти ҳам иш бошлайдиган бўлди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    152
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+