Жиззахда депутатлар “Ёшлар дафтари”га киритилган 27 нафар фуқарони ишли қилди

06.04.2021, 18:57

Жиззахда депутатлар “Ёшлар дафтари”га киритилган 27 нафар фуқарони ишли қилди

“Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизларни иш билан таъминлаш,  доимий даромад манбаларини шакллантириш ва энг муҳими тадбиркорликка кенг жалб қилиш мақсадида O’zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари билан ҳамкорликда бир қатор хайрли тадбирларни амалга оширмоқдалар.

- Олдиндан белгиланган иш режа асосида ҳар бир туманда ташкил этилаётган тадбирларда амалий самарага эришишга эътибор қаратаяпмиз, - дейди O’zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти “Ёшлар қаноти” гуруҳи раҳбари Холбек Асатов. – Тенгдошларимизнинг бандлигини таъминлашдек муҳим жараёнга биз ҳам ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшишни ният қилганмиз.

Дарҳақиқат, шу кунгача Мирзачўл туманида энг фаол депутатлардан бири Эржигит Эргашев кўмагида “Ёшлар дафтари”га киритилган 4 нафар ёшга “Пахтазор” ШФЙ ҳудудидаги “Ниҳол Азим” фермер хўжалигидан “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида “Пахтазор” ШФЙ ҳудудидаги “Ниҳол Азим” фермер хўжалигидан 0,5 гектардан ер олиб беришда кўмаклашилган бўлса, Ғаллаорол туманида 27 нафар ёшлар "Ёшлар дафтари"дан чиқарилди. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзоси Бувсара Давурбоева кўмагида уларга ўз тадбиркорликларини бошлаш учун субсидиялар ажратилди.

Бахмал туманида эса O’zLiDeP туман Кенгаши ташаббуси билан 2 нафар “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар Музбулоқ маҳалла фуқоролар йиғинига ишга жойлаштирилди.

Саида УМАРАЛИЕВА,

O’zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    523
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Sardor2021-04-07 09:13:20

OFARIN!!! Juda yaxshi ish bo'libdi.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+