Депутатлар билан мулоқотда тадбиркорлар кредит, бино ва ер ажратиш борасида мурожаат қилди

06.04.2021, 19:02

Депутатлар билан мулоқотда тадбиркорлар кредит, бино ва ер ажратиш борасида мурожаат қилди

 Нукус шаҳрида O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми ташкил қилинди.

Форумда Нукус шаҳрида фаолият юритаётган тадбиркорлар,  фаолиятини энди бошламоқчи бўлган ёшлар ва хотин-қизларнинг мурожаатлари тингланди. 

"Ҳаво йўли" МФЙда  яшовчи  фуқаро  Сарвар Садуллаев тоза ичимлик сувини ишлаб чиқариш ускунасини харид қилиш мақсадида банкдан 33 млн  сўм миқдорида имтиёзли кредит кераклигини билдирди. Ушбу муаммо Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати Мийрат Касимов ўз назоратига олиб, кредит олишда банклар орқали ёрдам кўрстиладиган бўлди.

“Шахло” МЧЖ раҳбари  Шахло Абдуллаева  эса тикувчилик  цехини кенгайтириш мақсадида ер майдонини ажратиш ҳамда  ишлаб чиқарилган трикотаж маҳсулотларини экспорт қилишда стандарт талабларига жавоб берадиган сифатини экспертизадан ўтказиш учун ҳар бир ҳудудда  пунктларини очиш бўйича мурожаат қилди.

Бундан ташқари тадбирколик билан  шуғулланиш  истагини  билдирган Азамат Усманов эса фитнес клубини ташкил қилиш учун бўш турган давлат мулки объектини "ноль" қийматида сотиб олиш бўйича муаммолари борлигини айтиб ўтди. 

 Тадбиркорлар томонидан кўтарилган  ер ажратиш, бино масаласи ва  маҳсулотларни экспорт қилиш каби муаммоларга  қонун доирасида тегишли маслаҳат ва тавсиялар берилди. 

Кўтарилган муаммолар тегишли ташкилотлар томонидан атрофлича ўрганиб  чиқишга ва назоратга олишга келишиб олинди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати  

  • Кўрилди
    634
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+