O’zLiDeP депутатлари 30 нафар ишсиз хотин-қизларга имтиёзли кредит олишда кўмаклашди
06.04.2021, 19:03

O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими ташаббуси билан “Давлат ва жамият бошқарувида аёлларнинг ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш -ислоҳотларимизнинг энг устувор йўналишларидан биридир” мавзусида мулоқот ташкил этилди.
Таъкидлаш керакки, Янгиер шаҳардаги “Аёллар дафтари”га киритилган 1 479 нафар аёллардан 141 нафари кредит олиш истагини билдирган. O’zLiDeP депутатлари 30 нафар хотин-қизларга имтиёзли кредит олишларига амалий ёрдам кўрсатди.
Бундан ташқари тадбир давомида устоз-шогирд анъанаси бўйича шаҳар бандлик бўлими билан ҳамкорликда “Азимова Мурувват” ЯТТ қошида ташкил этилган бепул ўқув курслари фаолияти билан яқиндан танишилди. Курс ўқитувчиси, шаҳар Кенгаши депутати С.Ғоффорова ҳамда М.Азимовалар ёшларга тикувчилик, тўқувчилик сир-асрорларини ўргатиб келмоқда. Шунингдек, тадбиркорликни кенгайтириш юзасидан баъзи масалалар кўриб чиқилди ва тегишли тавсиялар берилди.
O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши
матбуот котиби
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутатлик эшитуви: Хивада куз-қиш мавсумига тегишли ташкилотларнинг тайёргарлик ҳолати қандай?
16.04.2021, 15:43
-
Депутат маҳаллада: “Темир дафтар”дан 30 та оилани чиқаришда кўмаклашилди
16.04.2021, 15:00
-
Депутат ташаббуси: "Жаматак" МФЙда янги трансформатор ўрнатилди
15.04.2021, 10:07
-
Депутат маҳаллада: жиззахлик 26 нафар аёлларга кредит ажратиладиган бўлди
15.04.2021, 09:37
-
Шаҳрихонда депутатлар “Кўзи ожизлар жамияти” аъзоларига саховат кўрсатди
13.04.2021, 15:39
Фикрингизни қолдиринг