Томорқа хўжалиги эгалари учун қандай имтиёзлар бор?

07.04.2021, 16:40

Томорқа хўжалиги эгалари учун қандай имтиёзлар бор?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари, Ўзбекистон фермер ва деҳқон хўжалиги, томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Хаитов Денов туманидаги деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари билан учрашиб, янги қабул қилинган қонунлар бўйича ўқув семинар ўтказди. "Янгиариқ" маҳалласидаги "Дала-дўкон" олдида ўтган тадбирда А.Хаитов жорий йил 1 апрель куни қабул қилинган "Томорқа хўжалиги тўғрисида"ги ҳамда "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунча берди.

Айтиш керакки, мазкур қонунларга кўра, томорқа хўжалиги тадбиркорлик фаолияти ҳисобланмайди ва томорқа хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказиш талаб этилмайди.

Шунингдек, томорқа хўжалигини юритиш учун ажратилган шахсий томорқа ер участкасида етиштирилган (қайта ишланган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хусусий мул ҳисобланади. Фақат майдони камида 0,04 гектар бўлган шахсий томорқа ер участкасида банд бўлган ёки мазкур майдонда шохли қорамол ёхуд камида 50 бош парранда боқаётган шахсий томорқа ер участкасининг эгаси ёки унинг оила аъзолари ижтимоий солиқ тўлаши мумкинлиги ҳақида батафсил тушунча бериб ўтди.

Деҳқон хўжалигини юритиш учун ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳисобга қўйилиши ва бунинг учун ҳеч қандай давлат божи ундирилмаслиги, умуман деҳқон хўжалигини юритиш учун 0,06 гектардан 1 гектаргача бўлган ўлчамдаги ер участкалари берилиши каби имкониятлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, А.Хаитов Денов туманидаги "Янгиариқ" маҳалласи Дилхирож кўчасидаги аҳоли томорқаларини кўздан кечирди. Шу кўчада яшовчи А.Дўлонов ҳамда С.Мусаевларнинг томорқасида экилган тайёр ҳолатга келиб қолган картошка, пиёз маҳсулотларини кўрди. "Чағониён" маҳалласидаги фуқаро Қ. Жўраевнинг томорқасига ҳеч бир маҳсулот экилмаганини кўриб,  маҳалла раиси ва фаолларга назоратга олиниши бўйича топшириқлар берилди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    831
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+