Гулчиликдан ҳам кайфиятини, ҳам даромадини кўтараётган тадбиркор

07.04.2021, 17:42

Гулчиликдан ҳам кайфиятини, ҳам даромадини кўтараётган тадбиркор

Маълумки, «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади» тамойили ҳар жабҳада ҳаётга жорий этиб борилмоқда.

Шу аснода шу кунга қадар давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилаётган вазифаларни амалга ошириш, ишбилармонлик салоҳияти, оилавий тадбиркорлик ва бошқа тадбиркорлик турларини кенг оммалаштириш, экин майдонларидан унумли фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган «Намунали томорқачи» лойиҳаси доирасида ҳам бир қанча ишлар йўлга қўйиди.

«Топган гул, топмаган бир боғ пиёз» деганларидай, ҳар ким ўз томорқасига қайсидир кўчат навини суқиб, ҳам турмушини яхшилаш ҳаракатига тушди.

Қаҳрамонимиз—Кармана туман Талқоқ маҳалласида истиқомат қилиб келаётган Дилбар опа Аҳадова эса хона гулларини кўпайтиришни йўлга қўйди.

O'zLiDeP Навоий вилояти Аёллар қаноти фаоллари гулчиликдан ҳам кайфиятини , ҳам даромадини кўтараётган тадбиркор Дилбар опа хонадонида бўлди.

– 2007 йилдан бошлаб гулчилик билан шуғулланяпмиз. Томорқамизнинг 2 сотихига иссиқхона қурдик. Шу 2 сотихлик иссиқхона бизга йилига 40 миллион даромад беряпти, – дейди тадбиркор аёлнинг ўғли Фарходжон.

Иссиқхонада кўрган кўзни қувонтираётган 100 га яқин турдаги хона гулларининг баъзилари шу ерда кўпайтирилаётган бўлса, бир қисми республика марказидан харидорларнинг талабига кўра олиб келинмоқда. 5 минг сўмдан 500 минг сўмгача сотилаётган гулларни парваришлаш ва савдосини йўлга қўйиш осон иш эмас.

Гул савдоси ўта нозик иш. Икки-уч бор растага олиб чиқилган гул тароватини йўқотади. Бу гулни яна ўз ҳолига келтириш учун уни бир хил иссиқлик ва маълум шароитда ўз ҳолига келтириш керак бўлади.

Қарийб 15 йилдан буён бу ишнинг ана шундай инжиқликларини кўтара билиб, фаолиятини кунма-кун кенгайтириб бораётган тадбиркор опамиз яна шундай иссиқхона тиклаб, қулупнай етиштиришни ҳам мўлжалламоқда.

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    916
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+