Замонавий кўпқаватли турар-жойларни фойдаланишга топшириш хайр-саховат билан бошланди

07.04.2021, 17:44

Замонавий кўпқаватли турар-жойларни фойдаланишга топшириш хайр-саховат билан бошланди

«Zarafshan Golden group» компанияси Навоий шаҳрида бунёд этилган архитектура ва шаҳарсозлик талабларига мос келувчи турар-жой комплексини фойдаланишга топширди.

6-7- қаватли янги, замонавий– пентхауслар жойлашган «Zarafshan Golden group» уйлари 101 оиланинг доимий бошпанага бўлган эҳтиёжини қондириши билан бирга бинога тегишли ҳовлида болалар учун замонавий типдаги кичик ўйингоҳ ҳамда автобомилларни сақлаш учун усти ёпиқ махсус майдонлар ташкил қилингани яна бир қулайликдир.

Халқимизга хос бўлган катта ишни эҳсон билан бошлаш каби аззалий қадриятларимизга кўра, сенатор уй топшириш маросимини хайр-саховатдан бошлади.  

Компания томонидан Навоий шаҳридаги   "Кимёгар" маҳалласида истиқомат қилаётган кам таъминланган 10 нафар  фуқарога микро тўлқинли печ, ногиронлиги бор оилалар учун 4 та ногиронлик аравачаси топширилди. Айниқса, «Zarafshan Golden group»да ишлаб, боқувчисини йўқотган ёлғиз оналарга 10 бошдан она-бола қўй эҳсон ўрнида берилгани инсон қисмати жамият ва жамоат эътиборидан бегона эмаслигини намоён қилди.

  • Кўрилди
    281
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+