Тиббий кўрикдан ўтиш мутлақо бепул. Бу имконият кимлар учун?

07.04.2021, 19:20

Тиббий кўрикдан ўтиш мутлақо бепул. Бу имконият кимлар учун?

Мазкур саволга O’zLiDeP Андижон шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Андижон вилоятида “Мустақилликнинг 30 йиллигига соғлом ҳаёт билан!” шиори остида ташкил этилган "Саломатлик ойлиги" доирасидаги ўқув семинарда батафсил жавоб берилди.

Эндиликда Aндижон шаҳрида жойлашган шаҳар ва вилоят бюджетдан маблағ олувчи ташкилотлар тиббий кўрикдан ўтиш чоғида чиқимдор бўлмайдилар.

Ойлик доирасида вилоят ва Андижон шаҳридаги мутасадди ташкилот ва идоралар масъуллари иштирок этган ушбу ўқув семинар давлат ташкилотларида ишловчи ходимларнинг соғлиқни сақлаш муассасаларида бепул тиббий кўрикдан ўтиш тартиби бўйича тушунчалар бериш, тиббиёт муассасаларида ишловчи ходимларни шахсий ҳимоя ва тиббий формалар билан таъминлаш бўйича харажатлар манбаси юзасидан маълумотларни тақдим этишни ва бу йўналишдаги муаммолар ечимини ўзида ифода этди.

- Бугунги тадбирда, жумладан, Меҳнат кодексининг 214-217-моддаларига алоҳида тўхталганимиз бежиз эмас, - дейди партия Андижон шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари, халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутати, “Халқпарвар” комиссияси шаҳар кенгаши раиси Жаҳонгир Жиянов. -  Ушбу меъёрга биноан иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан ходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт этиб белгиланган. Тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмаслиги, иш берувчи томонидан ходимлар сут, даволаш-профилактика, озиқ-овқати, газли шўр сув, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан таъминлашниши шартлиги назарда тутилган. Бу маълумотлар йиғилганларда кўникма ҳосил қилганидан мамнунмиз.  

Шунингдек, тадбир давомида қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилардан батафсил жавоблар олдилар.

Муяссархон УМУРЗАҚОВА,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

Мафкуравий ташвиқот-тарғибот бўлими мудири

 

 

  • Кўрилди
    471
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+